Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш

⚠️Мана ўтаётган йил ҳам якунига етиб, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Янги йил байрамини халқимиз кўнгилдагидек, хуш кайфият билан кутиб олишини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан барча соҳаларда байрамга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

📌 Шунингдек, атроф-муҳитнинг тозалигини таъминлаш ҳам байрам шукуҳига янада файз киритадиган асосий омилдир. Шу боис, туманимиз ҳудуди бўйлаб катта йўллар чеккалари, яшил майдонлар, маҳаллалар ички кўчалари тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

📣 📣📣 Шу ўринда, ҳурматли тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонларидан атроф-муҳитнинг тоза сақланишига ҳисса қўшган ҳолда белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликларини сўраб қоламиз.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қиш_мавсуми_беталофат_ўтиши_керак

Ҳар фаслнинг ўз хусусиятлари бор. Қиш фаслининг қорлари, музлари, совуқ дамлари одамларни бироз қийнайди. Йўлларда ноқулайлик келтириб чиқаради. Шу боис, бу мавсумни беталофат ўтказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, ушбу йўналишда олиб бориладиган ишларни режалаштириш ва бу борада аҳоли мурожаатларидаги муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва Тошкент шаҳар ФВБ, туман ФВБ мутасаддилари иштирокида Коммунал хизматлар ҳамда БСКлар масъуллари, ходимлари учун штаб йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда масъуллар туманда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, турли объектларда ва хонадонларда ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, совуқ ва ёғингарчиликли кунларда йўлларда пайдо бўладиган музламаларни ўз вақтида бартараф этиб, аҳолига қулайлик яратиш, аҳолидан тушаётган мурожаатлар билан тизимли ишлаш юзасидан коммунал хизмат тизими ходимларига кўрсатмалар ва тавсиялар берди.

🔝Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

"Чилонзор" маҳалласида 60 та эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат жамланмаси тарқатилди


Туманимизда Янги йил байрами арафасида эҳтиёжманд оилалар, бетоб тумандошларимиз ҳолидан хабар олиш ва уларнинг Янги йил байрамини кўнгилдагидек, шоду хуррамлик билан кутиб олишини таъминлаш учун хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг "Чилонзор" маҳалласи еттилиги томонидан маҳалладаги саховатпеша ҳомийларни жалб қилган ҳолда 60та эҳтиёжманд оилаларга 12 турдаги озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

Тарқатилган озиқ-овқат маҳсулотларини олган оилалар вакиллари уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўмак бераётган ҳомийлар ва маҳалла еттилигидан мамнунлигини билдирди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Таъмирлаш

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан коммунал тизимларни таъмирлаш учун қазилган йўлларни ўз вақтида таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Шунингдек, яқинда "Гавҳар" маҳалласи Дилхуш кўчасида ичимлик суви қувурлари таъмири якунига етказилди ва таъмир учун қазилган жойлар текисланиб, йўловчиларга қулайлик яратилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
❗️Янги йил кечаси Тошкент метрополитени соат 02:00 гача ишлайди

Бу ҳақда "Тошкент метрополитени"ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент метроси илк марта Янги йил муносабати билан 31 декабрь куни соат 05:00 дан 1 январь соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM