Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.29K subscribers
49.8K photos
5.5K videos
25 files
8.35K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муамоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларни соғломлаштириш мақсадида жами 152 нафар ҳотин-қизларга “Аёллар жамғарма”си маблағлари ҳисобидан жами 1 млярд 70 млн 300 минг сўм маблағ сарфланди.

Шунингдек, жорий йилнинг декабрь ойида ҳам 22 нафар хотин-қизларга дори-дармонлар тарқатилди, 9 нафарига жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун, 4 нафарига эса даволанишлари учун манзилли ёрдамлар кўрсатилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#22_декабр_Энергетика_тизими_ходимлари_куни

Туман Электр тармоқлари корхонаси ходимлари тақдирланди


Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарлари бошчилигида 22-декабр - Энергетика ходимлари куни муносабати билан туман Электр тармоқлари корхонасида фаолият олиб бораётган барча ходимларни қутлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, уларнинг туманимиз аҳолисига, ижтимоий объектлар ва тумандаги барча ташкилотларга электр энергияси етказиб бериш йўлидаги фидойиларча амалга ошираётган ишларини эътироф этди.

Сектор раҳбарлари ҳам Баҳодир Холбоев раҳбарлигидаги аҳил ва фидойи электриклар жамоасини касб байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдиришди.

Тадбирда туманимиз нурчиларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва совғалар тақдим этилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлигида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Энергетиклар куни муносабати билан соҳа ходимларини табриклади.

Бугун юртимизда кенг нишонланаётган Энергетика соҳасида хизмат қилаётган барча ходимларни байрам билан яна бир бор қутлаймиз.

Туманимизни ёруғлик билан таъминлаб, хонадонларимизга нур олиб кираётган Электр таъминоти корхонаси ходимларига мустаҳкам соғлик, хонадонларига тинчлик, осойишталик, ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз!

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#2025_йил_1_январдан

🔰Қонунчиликка кўра:

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

▪️нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

▪️2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_ҳикмати

➡️➡️➡️ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг юриши арслон юришидан кўра ҳам маҳобатлироқдир.


Маҳмуд аз-Замаҳшарий


Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Резонанс
Транспорт хизматлари кўрсатиш динамикаси ўсиб боряпти

Ҳаво транспортида йўловчи ташишлар сони 13 млн.дан ошиб кетган, кейинги йилда 15 млн.дан ошириш режалаштирилган.


👉 @rezonans24