Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.3K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#2025_йил_учун_давлат_бюджети

Давлат бюджети тўғрисидаги қонун маъқулланди


Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун муҳокама этилди

Қайд этилишича, 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган. Унга кўра 2025 йилда иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфляция даражаси 7 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Хусусан, Қонунда ўрта муддатда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиздан оширмаслик вазифасидан келиб чиқиб, 2025 йилда консолидациялашган бюджет даромадлари 431,0 трлн сўм, харажатлар эса 480,5 трлн сўм миқдорида шакллантирилган.

Давлат бюджети даромадлари 308,5 трлн сўмни, харажатлари эса 344,8 трлн сўмни ташкил этмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари ва харажатлари (бюджетлараро трансфертлар ҳисобга олинмаган ҳолда) тегишинча 66,4 трлн сўм ва 62,8 трлн сўм миқдорида режалаштирилмоқда.

Қонунда кейинги йилда ҳам харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, Давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи ёки 177,7 трлн сўми ижтимоий соҳага йўналтирилмоқда.

Сенаторлар Қонунни муҳокама қилиш жараёнида бюджет даромадларини оширишга, бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга алоҳида эътибор қаратди ва ўз фикрларини билдирди.

Қонунда 2025 йил учун Давлат бюджети харажатларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 3,6 трлн сўм кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш соҳасига эса 41,3 трлн сўмни ёки 2024 йилги кутилаётган ижрога нисбатан 19,8 фоизга ошган ҳолда ажратиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида 2025 йилда ҳудудлардаги долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда давлат аҳамиятига молик тадбирларни амалга ошириш бўйича белгиланган тадбирлар учун ҳам маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида Қонунда бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, мамлакатимизда аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини такомиллаштириш, шунингдек, табиатни асрашни рағбатлантириш масалаларига эътибор қаратилганини таъкидлади.

👉👉👉 Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

🔵 @Chilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига ташриф буюриб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва кластердаги корхоналар фаолияти билан танишади, соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит научно-производственный фармацевтический кластер “Tashkent Pharma Park”, где ознакомится с деятельностью Агентства по развитию фармацевтической отрасли и предприятий кластера, а также проведет совещание по приоритетным задачам в сфере.

Facebook|Instagram|X
#Ижтимоий_ҳимоя

"Дўмбиробод" маҳалласи раиси Ш.Раҳматов, ҳоким ёрдамчиси О.Абдуллаев, ёшлар етакчиси
С. Қурбоналиевлар биргаликда маҳаллада яшовчи якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олмоқда.

🔵
@Chilonzor_tumani_hokimligi
Алишер Хатамов: Халқимиз фаровон яшаши учун мамлакатимиз салоҳияти етарли, фақат масъуллар ўз салоҳиятини намоён этиши керак

Президентимиз ўтган ойда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида мамлакатимиздаги ислоҳотлар янги босқичга чиқаётгани эътироф этилиб, айни ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Чилонзор тумани ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маьнавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Хатамовнинг айни йўналишдаги нуқтаи назари, фикр ва мулоҳазалари акс этган мақола "Янги Ўзбекистон" газетасининг 2024 йил 18 декабрь кунги сонида чоп этилди.

🔵 @Chilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Таҳлилий_муҳокама

Президент Администрацияси вакиллари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, коммунал хизмат ташкилотлари, бошқарув сервис компаниялари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.


Йиғилишда, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш, ўтган совуқ кунларда йўлдаги камчиликлар борасида ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасалари танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, қиш мавсуми давомида бўлиши мумкин ҳолатларга тайёргарлик кўриш, ушбу йўналишда доимий равишда мониторинг олиб бориш, БСКлар фаолиятини янада такомиллаштириш, барча имкониятлардан тўғри ва оқилони фойдаланиш, ёғингарчилик ва совуқ вақтларда зудлик билан иш ташкил қилиш, техникалардан тўлақонли фойдаланиш лозимлиги такидланди.

Шу билан бирга
маҳаллаларда аҳоли билан учрашган ҳолда ҳар бир кўп қаватли уйларнинг ҳолати, мавжуд камчиликларни аниқлаб кескин чоралар кўриш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#Ўрганиш_тахлили

Президент Администрацияси вакиллари, туман ҳокимининг ўринбосари, сектор масъуллари томонидан ижтимоий соҳа муассасаларида ўрганиш ўтказилди.


Ўрганиш давомида туманда жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган Гематалогия илмий- амалий тиббиёт маркази биноларидаги иситиш тизимининг ишлаш ҳолатлари, беморларга яратилган шароитлар ҳамда айни йўналишдаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi