Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Таъмирлаш
#Жараён

Айни пайтда "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ходимлари томонидан туманимизнинг "Катта Хирмонтепа" маҳалласидаги 526-сонли МТТ олдида жойлашган иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Нуронийларимиз 98 ёшга тўлган тумандошимизни қутлади

"Нуроний" жамғармасининг туман бўлими раҳбари ва фаол нуронийларимиз томонидан "Боғзор" маҳалласида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Антонина Коломенцеванинг хонадонида бўлиб, онахонни қутлуғ 98 ёши билан қутлади.

Туманимиз нуронийлари доимо эътибор ва эъзозда бўлиб келмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Чилонзор тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Йил аёли" миллий танловининг туман босқичи ўтказилди. Ушбу тадбир жараёнлари "Ўзбекистон 24" телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Бугун_бутунжаҳон_болалар_куни

Туманимиз болажонлари учун МТТларда барча шарт-шароитлар яратилмоқда


Чилонзор туманида жами 55 та давлат мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб келмоқда. Қурилганига анча йиллар бўлган болалар боғчаларида мукаммал ва жорий таъмир ишлари олиб борилиб жажжи тумандошларимиз намунали таълим-тарбия олишлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Маълумот учун айтиш жоизки, жорий йил давомида 5 та МТТларда жорий таъмирлаш ишлари, шундан 4 та МТТда ташқи ҳовли, яъни болалар ўйингоҳлари ва бассейнларини, спорт майдончаларини таъмирлаш ишлари, 1 тасида эса, яъни туманимиздаги 285-сонли МТТ биносининг барча эшик-ромлари замонавий АКФА эшик-ромларига алмаштирилди.

Шунингдек, туманимиздаги 204-сони давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳам Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирдан чиқарилган эди. Бу йил эса айни МТТнинг ташқи ҳовли қисми, болажонлар ўйнайдиган ўйингоҳлар, бассейнлар замонавий шаклда қайтадан қурилиб, болажонлар учун қулай шарт-шароит яратилди.

Айни дамда мазкур МТТда 30 та гуруҳда 700 нафардан зиёд болажонларимиз тарбияланмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда 204-сонли МТТнинг ҳозирги кўриниши

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Facebook|Instagram|X
#Jarayon

Chilonzor tumani, Bekto’pi MFY, #Diydor ko’chasida o’rnatilgan (13 dona) yoritgich uckunasiga o’rnatilgan noqonuniy temir qurulmali reklama bilbortlari bartaraf etildi.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi