Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
#Яшил_макон_умуммиллий_лойиҳаси_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, туманимизнинг саноат ҳудуди бўйлаб кўчатлар ўтқазиш ишлари давом этмоқда. Бугун ҳам ҳудуддаги Тошкент-Самарқанд поезд йўли атрофига турли манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_ҳамкорлик

Тошкент шаҳар делегациясининг Хитой Халқ Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда


Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдукодиров ҳам Шанхай шаҳрида йирик Хитой компаниялари билан икки томонлама учрашувлар ва истиқболли лойиҳалар бўйича музокараларда иштирок этмоқда.

Шунингдек, бугун хитойлик ҳамкорлар билан қуёш панеллари, инвенторлар ва электр ҳисоблагичлари ишлаб чиқарувчи “Ningbo Polycrown Solar Yenergy Technology Co.,Ltd.” ҳамда “Solar Grade Co.,Ltd.” компания вакиллари билан Тошкент шаҳрида қуёш панеллари шоурумини ташкил қилган ҳолда сервис хизматларини ташкил этиш ҳамда кейинчалик қуёш панеллари ва инвенторлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

👉👉👉 Делегация ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Профилактик_тадбирлар

"Ботирма" маҳалласи ҳудудидаги газ таъминоти тармоқлари текширувдан ўтказилди

Совуқ мавсумда газнинг босими доимий назоратга олиб турилади. Шунингдек, "Чилонзортумангаз" газ таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан "Ботирма" маҳалласи ҳудуди бўйлаб газ таъминоти тармоқлари текширувдан ўтказилди.

Текширувларда аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Указом Президента Республики Узбекистан установлено, что действующий Кабинет Министров Республики Узбекистан, сложивший свои полномочия перед вновь избранным Олий Мажлисом Республики Узбекистан, продолжит свою деятельность до формирования нового состава Кабинета Министров Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X