Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.69K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
Мавсумга тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ишлаб чиқилган режага кўра 4 минг 702 метр эскирган қувурларни янгисига алмаштириш белгиланган эди. Мазкур режа асосида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қарийб 3минг 300 метр қувурлар янгисига алмаштирилди.

Жумладан, бугун туманнинг 18-мавзесида жойлашган 4-, 16- ва 17-кўп қаватли уйларни ҳамда Сўгалли ота кўчасидаги 80- кўп қаватли уйни иссиқлик қуввати билан таъминловчи қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.
Чилонзор тумани “Туманиссиққуввати” корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
☘️🌿 Ободонлаштириш ишлари тизимли олиб борилмоқда

🍀 Чилонзор тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан туман ҳудудидаги марказий кўчалар, кичик тор кўчалар ва маҳаллалар ҳудудлари тизимли равишда ободонлаштирилмоқда.

🍀 Жумладан, кўча юзлари, майдончалар тартибга келтирилиб йўл четидаги ўтлар ўрилмоқда. йиғилиб қолган шохлар, кўчаларга ташлаб кетилган чиқинди тўпламлари олиб чиқиб кетилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
https://www.youtube.com/watch?v=L71P9ktDH38
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" газетасининг ижтимоий тармоқларида Чилонзор тумани ҳокимлигида фаолият олиб бораётган Call фаолияти ёритилди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
https://www.youtube.com/watch?v=GnqoZaEHcEY
Чилонзор туманидаги "Новза" маҳалласида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" газетасининг ижтимоий тармоқларида ёритилди.
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жамоат транспорти фаолияти йўлга қўйилди. Метрополитен хизматидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари ҳақида - видеороликда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
🚒 Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани "Ёнғиннинг олдини олиш жамияти" филиалига Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Яккасарой тумани хонадонларида ёнғиннинг олдини олиш ва хавфсизлик масалалари бўйича чора - тадбирларни ташкил этиш учун 20 ёшдан - 30 ёшгача бўлган йигит ва қизларни ишга таклиф қиламиз.
👉 Гувоҳнома ва махсус кийим (форма) тақдим этилади.
Маълумот учун:
+998946287770 рақамига қўнғироқ қилиб боғланишингиз мумкин.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

⚡️ Истеъмолчиларни электр қуввати билан таъминлашда узулишларга йўл қўймаслик, тизимда хавфсизлик чораларни кўриш Чилонзор тумани Электр таъминоти корхонаси ходимларининг асосий мақсадидир.
👉 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 30 та трансформатор пунктлари мукаммал , 81 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.
Бугун эса туманнинг “Катта Қозиробод “ маҳалласи ҳудудидаги электр тақсимлаш пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Коронавирусдан вафот этган бемор фақатгина мутахассислар назоратида дафн этилади

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаев хабар берди.

Интернет тармоғида шифохонада вафот этган беморларнинг жасадини яқинларига топшириш жараёнига оид тарқалган миш-мишлар юзасидан шуни маълум қиламизки, бемор вафот этган тақдирда ҳеч қачон бирор шифокор уни шундай чиқариб яқинларига бериб юбора олмайди. Бундай ҳолат юз берган тақдирда ўша ходимга нисбатан чора кўрилади.

—Биринчидан, жасадни унинг яқинларига бериш жараёнига даволовчи шифокор аралашмайди. Иккинчидан, барча ишлар патологик анатомия муассасасида белгиланган тартибда бажарилади. Қолаверса, муассаса ходими жасадни ўрашдан олдин, албатта унинг юзини яқинларига кўрсатиб, аниқлик киритади. Барча жараёнлар ҳужжатда тўла акс этади, — дейди Республика патологик анатомия маркази директори, профессор Ражаббой Исроилов.

Ҳозирги кунда коронавирусдан вафот этган беморларни дафн этиш жараёнлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Республика санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги ходимлари иштирокида амалга оширилади.

Вазирлик мутасадди вакили пандемияни бартараф этиш учун мамлакатимиз раҳбарияти ва соғлиқни сақлаш тизими томонидан зарур бўлган барча чоралар кўрилаётгани, шундай шароитда юртдошларимизни турли асоссиз хабарларга ишониб қолмасликка чақирган. Шунингдек, асоссиз хабарлар тарқатиб, одамлар орасида ваҳима уйғотишга уринганлар учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
“Шараф” маҳалласида болалар майдончаси қуриб битказилмоқда

💠 Мана юртимизда карантин тартиблари ҳам юмшатилиб, уйлар атрофи, болалар ўйингоҳларини яна болажонларнинг шўх-шодон қийқириқлари тута бошлади.
👉 Чилонзор туманидаги “Шараф” маҳалласидаги 2- ва 28- кўп қаватли уйлар оралиғида қуриб битказилаётган болалар ўйингоҳи ҳам маҳалла аҳлининг қувончига қувонч қўшмоқда.
-Маҳалламизда 9 та кўп қаватли уйлар учун 3 та болалар майдончаси мавжуд. Учаласи ҳам таъмирталаб, ўйингоҳлари эскириб қолган эди. Мана шу майдончалардан бирининг ўрнида Чилонзор тумани ҳокимлиги бошчилигида ҳомийлик маблағлари эвазига янги болалар ўйингоҳи қурилмоқда. Аҳоли бундан жуда мамнун,- дейди “Шараф” маҳалласи оқсоқоли Зейни Шукуров.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати