Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
#Ташвиқот_тадбири

Зарарли одатларнинг салбий таъсири ва соғлом ҳаёт тарзи

Чилонзор тумани ИИОФМ бошқармаси томонидан туманимизда жойлашган Янги аср университети талабалари иштирокида ташвиқот тадбири ўтказилди.

Тадбирга таклиф этилган фитнес мураббий Аҳад Худаяров томонидан талабаларга зарарли одатларнинг инсон танасига салбий таъсири ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш омиллари тўғрисида керакли ва қизиқарли маълумотлар берилди.

Зарарли одатлар, яъни гиёҳвандлик, ичкилик ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш каби одатлар ёшлар орасида кенг тарқалаётган айни даврларда бундай тарғибот ва ташвиқот ишларининг олиб борилиши ёшларимизни соғлом турмуш тарзига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади.

Бунда йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.

🚫 Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари БРИКС саммити тадбирларида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2024
#27_октябрь
#162_мактаб

👉👉👉 МЕНИНГ ТАНЛОВИМ - ОБОД ВАТАНИМ

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ўзбекистонда “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун янгиланмоқда

✔️ 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қарийб 30 йил деганда илк бор янгиланмоқда.

✔️ Янгиланган қонун лойиҳаси бугун, 23 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

🎤 Толибжон Мадумаров, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари:

Давлат сирлари билан танишиш ва танишишга рухсат бериш тартиби, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар тоифалари, давлатлар ўртасида давлат сирларини ўзаро алмашиш тизими амалдаги қонунда тартибга солинмаганлиги бугунги кунда мамлакатда олиб борилаётган очиқлик ва ахборот алмашиш талабларига зиддир.

❗️Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар 4 тоифага бўлинади:

🟣Ҳарбий соҳадаги,

🟣Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий соҳадаги,

🟣Разведка ва контр-разведка, тезкор қидирув фаолияти ва бошқа давлат хавфсизлиги йўналишларига оид,

🟣Иқтисодиёт, таълим ва техника соҳаларига оид чегараланган рўйхати тасдиқланмоқда.

Амалда ушбу рўйхат ҳукуматнинг 1994 йилдаги қарори билан тасдиқланган йўриқномада махфий грифда берилган. Ушбу рўйхатнинг қонун билан очиб берилиши бугунги кундаги очиқлик сиёсатига мос келади.

Махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати ва ушбу маълумотларни махфийлаштириш бўйича асоссиз қарор қабул қилганлик бўйича жавобгарликни белгилаш ҳамда фуқароларнинг шахсий хавфсизлигига таҳдид соладиган ахборотларни давлат сирларига киритилишини маън этиш аниқ белгилаб қўйилмоқда.
〰️〰️〰️〰️

Қонун янгиланиши орқали қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

⚫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from AntiFake.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov_2024

Chilonzor tumani sport maktabi saylovda faol ishtirok etadi.

🔵 Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Бандлик
#Имтиёзли_кредит

Зуҳрахон энди ҳисобчилик касбини эгаллайди


Туманимизнинг "Оқтепа" маҳалласида яшовчи Зуҳра Темирова ўзига муносиб иш топишда қийналиб тургани учун маҳалладаги хотин-қизлар фаолига мурожаат қилди.

Маҳалла еттилигининг кўмаги билан Зуҳрахон имтиёзли кредит олиб ўзига ноутбук харид қилди ва ўзини ўзи банд қилиб ишга жойлашадиган бўлди.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ҳашар

🍂🍁"Яккатут" маҳалласида ҳашар ташкил этилиб, маҳалла ҳудуди, кўпқаватли уйлар атрофи, яшил майдонлар, ирригация ариқлари хазонлардан тозаланмоқда.

🔵Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва юзага келиши мумкин бўлган нохуш вазиятларни олдини олиш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда жами 825 та ишчи гуруҳлар ташкил этилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев маълум қилди.

Турмушда газдан фойдаланишда истеъмолчиларга қуйидагилар тақиқланади:

▪️ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ жиҳозлари ўрнини алмаштириш ёки таъмирлаш;

▪️газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш;

▪️газ асбоблари конструкциясига, дудбурон ва шамоллатиш тизимларига ўзгартиришлар киритиш;

▪️шамоллатиш каналларини тўсиб қўйиш;

▪️хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш. Газ асбоблари, автоматикаси ва газ баллонлари носозлигида газдан фойдаланиш;

▪️дудбурон ва шамоллатиш каналларини ўз вақтида текширмасдан газдан фойдаланиш;

▪️махсус маълумотга эга бўлмай ва газ хўжалиги корхонасидан рухсатнома олмай туриб, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларини тозалаш, текшириш ҳамда газ-баллон қурилмасининг баллонларини алмаштириш;

▪️форточкалар (фрамугалар), жалюзали панжаралар, шамоллатиш каналларининг панжаралари, ваннахона ва ошхона эшиклари остидаги тирқишлар ёпиқлигида, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларида тортиш бўлмаган ҳолларда газдан фойдаланиш;

▪️узлуксиз ишлашга мўлжалланмаган, тегишли автоматикага эга бўлмаган газ асбобларини қаровсиз қолдириш;

▪️ёш болаларга, шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиган шахсларга фойдаланишга рухсат бериш;

▪️газ чиқаётганлигини аниқлаш учун олов ёқиб текшириш;

▪️табиий газдан фойдаланишда турли хилдаги резина шланглар, газ сўргичлардан фойдаланиш;

▪️автомобилларга ўрнатилган ёки улардан яроқсиз деб ечиб олинган техник кўрикдан ўтмаган метан ва пропан газ балонлардан фойдаланиш.

📞 Ёнғин ёки заҳарланишлар содир бўлганда қуйидаги шошилинч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўранг:

⚫️101 – ёнғин хавфсизлиги хизмати;
⚫️104 – газ авария диспетчерлик хизмати;
⚫️103 – тез тиббий ёрдам хизмати;
⚫️1050 – қутқарув хизмати.
⚫️112 – ягона навбатчи диспетчерлик хизмати.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM