Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.62K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

"Наққошлик" ва "Навбаҳор" маҳаллаларидаги носозликлар бартараф этилди


Туманимиздаги иссиқлик тизимида учраётган муаммолар ўрганилиб, бартараф этиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Шунингдек бугун ҳам "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Наққошлик" маҳалласи 21-ва 23-сонли кўпқаватли уйлар орасидан ўтган иссиқлик тармоғи қувурларидаги ҳамда "Навбаҳор" маҳалласи 3-сонли кўпқаватли уйнинг олдидан ўтган қувурлардаги носозликлар бартараф этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
E'LON!

O‘zbekiston Respublikasi Adliya vaziri tomonidan Toshkent shahri aholisining murojaatlarini o‘rganish maqsadida sayyor qabul o‘tkaziladi.

Sayyor qabul joriy yilning 19-oktabr kuni saot 10:30 da Chilonzor tumani Adliya bo‘limi binosida bo‘lib o‘tadi.

👉👉👉 Tumanimiz aholisi iushbu sayyor qabulda o’zlarini qiynayotgan masalalar yuzasidan murojaat qilishlari mumkin.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фуқаролар_қабули

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди


Бугун Чилонзор тумани ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг фуқаролар учун навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Қабулда сектор раҳбарлари, ҳокимлик мутасаддилари иштирок этди.

Қабул жараёнида 40 нафардан кўпроқ фуқаролар коммунал тизимдаги муаммолар, моддий ёрдам, уй-жой билан таъминланиш масаласи, саломатлигини тиклаш учун моддий кўмак ва ишга жойлашиш масалаларида мурожаат қилди.

Мурожаатлар тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилиб, айрим мурожаатчиларнинг муаммолари шу ернинг ўзида бартараф этилди. Ижроси вақт талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга муддат белгиланган тарзда топшириқлар берилди ва ижроси шахсан туман ҳокимининг назоратига олинди.

👉👉👉 Лавҳамизда қабул жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайлов_ва_ёшлар
#Галаконцерт

Хабар берганимиздек,
туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида "Сайлов ва ёшлар" деб номланган маданий-маърифий, мусиқий тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда туманимиз ёшларига лед экранлар орқали сайловда номзоди қўйилган депутатлар ҳақида маълумотлар намойиш этилиб, ёшларимиз сайловда фаол бўлишга чақирилмоқда.

Шунингдек, тадбирда таниқли эстрада хонандалари концерти намойиш этилиб, йиғилганларга хуш кайфият бахш этмоқда.

👉👉👉 Видеохабаримизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Чилонзор метро бекати ёнидаги автобекат замонавий шаклда қайта қурилади


Ижтимоий тармоқларда Чилонзор метробекати ёнидаги гавжум автобекатда бошланган қурилиш ишларига нисбатан эътирозли фикрлар чоп этилди.

Бу борада шуни маълум қиламизки, ушбу автобекат ўрнида юқоридаги фотосуратларда келтирилган лойиҳа асосида янги, замонавий автобекатни қуриш ишлари бошланди. Аҳоли ҳар доим гавжум бўлгани учун бекатга келувчиларга қулайлик сифатида ақлли светафор ҳам ўрнатилиши мўлжалланмоқда.

Лойиҳа бошланиши ҳақида олдиндан хабар беролмагани учун қурилишга масъул ташкилотлар аҳолидан узр сўрайди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi