Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.56K subscribers
50.5K photos
5.55K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#БСКлар_фаолиятидан
#Куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

"Максқурлидер" БСК томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг йўлакларидаги ойналарнинг ва ертўла қисмидаги коммуникация тармоқларининг ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла бюджети: Маҳалламиз пулини энди ўзимиз ишлатамиз

Хабарингиз бор, ҳозирда ҳар бир маҳалла кесимида "Маҳалла жамғармалари" ташкил этилмоқда. Бу жамғарма жисмоний шахслар томонидан тўланган мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳисобига шакллантирилади.

Яна бир муҳим жиҳати, “Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси”га ўтказилган маблағлар ва амалга оширилган харажатларни ҳар бир фуқаро кузатиб бориши имконияти яратилди.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, жамғармалар ҳар бир маҳалла учун алоҳида тарзда очилган бўлиб, уларнинг маблағлари фуқароларнинг таклифлари ва “маҳалла еттилиги”нинг қарори асосида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этиш учун сарфланади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайлов_2024
#Сиёсий_саводхонлик

Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз.

Конституциямизнинг 93-моддаси:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

2) Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

3) халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;

4) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;

5) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;

6) Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;

7) Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;

8) божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

10) Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;

11) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;

12) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;

13) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;

14) давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;

15) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;

16) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;

17) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;

19) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;

20) парламент текширувини ўтказиш;

21) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани

🏠Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 23 сентябрдан бошланади

Ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатилган хабарлар орқали кўпчиликка маълум бўлдики, жорий йилнинг 23-сентябр куни субсидия асосида ипотека кредити ажратилиши бўйича аризаларни қабул қилиш бошланади.

Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан Матбуот анжумани ўтказилди. Айни тадбирда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси, субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия котиби Фаррухжон Муртозоев субсидияга ариза бериш тартиби, субсидия ажратилиши жараёнлари ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

👉👉👉 Лавҳамизда Сиз учун муҳим бўлган маълумотлар билан батафсил танишишингиз мумкин.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати


☝️☝️☝️Ўз вужудингга тафаккур айлагил,

👉👉👉Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.


Алишер Навоий


🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Адиблар хиёбони фотосурати)
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сайлов_2024
#Сиёсий_саводхонлик

Хабар берганимиздек, "Сиёсий саводхонлик" деб номланган рубрикамиз давом этади. Навбатдаги маълумотларимизда Сизга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари ҳақида Бош Қомусимизда мустаҳкамланган меъёрларни тақдим этамиз.

Конституциямизнинг 94-моддаси:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мутлақ ваколатлари қуйидагилардан иборат:

1) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;

2) Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

4) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

6) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;

7) давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;

8) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;

10) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

11) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш;

12) ушбу Конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳот_ва_самара_Чилонзорда
#Аёллар_бандлигини_таъминлаш

Мафтунахон тикувчилик цехи очиб, болажонлар учун энг сифатли кийимларни тикиш ниятида

Хабар берганимиздек, биз медиа тур уюштириб, субсидияга меҳнат қуроллари олиб, уй шароитида ўзини ўзи банд қилган аёллар фаолияти билан яқиндан танишгандик.

Бугун сизларга туманимизнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи субсидияга тикув машинаси ва тикув анжомлари олган Мафтунахон Муҳаммадиеванинг фаолияти, унинг келажакдаги режалари хусусидаги лавҳамизни ҳавола этамиз.

👉👉👉Лавҳамизни кўринг ва туманимизда аёллар бандлигини таъминлаш ва шу орқали оилалар турмуш фаровонлигини ошириш борасида давлатимиз раҳбари олиб бораётган ислоҳотларнинг ижроси ва унинг самараси, шунингдек, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб ўз фаолиятини йўлга қўйиб олган аёлларимизнинг фаолияти билан танишинг

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар ҳамда уларнинг сифат таркиби

МСК

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк