#Ўзбекистон_бўйлаб_саёҳат_дастури
Чилонзорлик аёллар учун Бухорои шарифга саёҳат уюштирилди
Чилонзор туманида яшовчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турадиган хотин қизлардан 110 нафари туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат" дастури доирасида қадим Бухоро шаҳрига саёҳатга олиб борилди.
Саёҳат давомида аёлларимиз шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди, зиёратларни амалга оширишди.
Юртимизнинг қадимий ва гўзал шаҳрини томоша қилган саёҳатчи аёлларимиз уларга шу имкониятларни яратиб бераётган давлатимиз раҳбариятига, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi

#Кун_ҳикмати
☝️☝️☝️ Ҳаётини ўз хоҳиши билан ўзгартиришни истамаган инсонга
👉👉👉 бу борада ёрдам бериш ҳам бефойда.
Гиппократ
🌞 Кунингиз хайрли щтсин, азиз тумандошлар!
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
📃O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-apreldagi “2024-yilda ipoteka kreditlarini ajratish mexanizmlarini takomillashtirish va aholining uy-joy sharoitlarini yaxshilashga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi PF-70-son Farmoni ko‘ra:
📣Ipoteka kreditlari bo‘yicha subsidiyalar to‘lashning tasdiqlangan maqsadli parametrlari doirasida arizalar qabul qilishning ikkinchi bosqichi joriy yilning 23-sentabr kuni soat 09:00 da boshlanishi ma’lum qilamiz.
💠Shuningdek, ijtimoiy mezonlarga muvofiq, subsidiya olish uchun fuqarolarga yanada kengroq imkoniyat yaratish maqsadida ularning daromadlarini inobatga olish tartibiga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritildi.
💠Endilikda ariza beruvchining xohishiga ko‘ra, uning daromadlari hisob-kitobiga yaqin qarindoshlarining ham daromadlarini kiritishi mumkin bo‘ladi.
Hurmatli fuqaro! Siz Davlat xizmatlari markazlariga bevosita borgan holda yoki “my.gov.uz” yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali mustaqil ravishda ariza topshirishingiz mumkin.
❗️Eslatma: ariza beruvchi va/yoki uning turmush o‘rtog‘ining (shu jumladan, kafil sifatida keltirgan yaqin qarindoshlari) o‘rtacha daromad miqdori:
🔹Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda — MHTEKMning 2,7 baravaridan (2 mln 835 ming soʻm) 8 baravarigacha (8 mln 400 ming soʻm);
🔹Toshkent shahrida — MHTEKMning 2,7 baravaridan (2 mln 835 ming soʻm) 9,2 baravarigacha (9 mln 660 ming soʻmgacha) boʻlishi zarur.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Х

Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
Hurmatli poytaxtimiz aholisi hamda tadbirkorlari!
#Kadastr #audio_muloqot
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эрталабки_саф_йиғилиши
Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш учун тумандаги секторлар кесимида сектор раҳбарлари ва масъуллари бошчилигида ҳар куни эрта тонгдан эрталабки саф йиғилишлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор кесимида ҳудудларда маҳаллалар еттилиги, БСК ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган эрталабки саф йиғилишида маҳаллалар ҳудудида олиб бориладиган санитар тозалаш ишлари, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича ишлар режалаштириб олинди.
👉👉👉 Айни дамда туманимизнинг барча маҳаллалари ва катта кўчалари атрофида, яшил майдонларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Сўраган_эдингиз
❓❓❓ Мен мактабда ишлайман. 2023-йил май ойида декрет таътилига чиқдим. Лекин оилавий шароитим сабаб 4 ойдан кейин яна ишга чиқдим. Лекин эплаб кетолмадим. Мен энди фарзамдим 3 ёш бўлгунча қайта бола парвариши деб таътилга чиқсам бўладими?
Бундай ҳолда мени ишдан бўшатмайдими? Директоримиз сиз декретдан ишга қайтгансиз, фақат ўз ҳисобингиздан 6 ойгача таътилга чиқишингиз мумкин, деб таътилга чиқишимга рухсат бермади. Шу тўғрими?
☝️☝️☝️ Иш берувчилар томонидан аёлларнинг бола тарбияси таътилига чиқишида ёки уни бола тарбиялашдан қайтаришда қонунчилик бизилишига доир кўплаб хатоликлар қилинади.
👉👉👉 Аслида бола тарбиялаш ҳуқуқи аёлнинг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади.
☝️☝️☝️ Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Қонунчилигимизда белгиланган меъёрларга кўра, ҳозир сиз декрет таътилидан ишга қайтиб бир мунча муддат ишлаган бўлсангиз ҳам ўз хоҳишингизга кўра ариза ёзиб болани парваришлаш таътилига бемалол чиқсангиз бўлади. Бу таътил ходимнинг хоҳишига кўра бериладиган таътил бўлиб, ходим ундан боласи 3 ёшга тўлгунига қадар хоҳлаган пайтида фойдаланишга ҳақли. Шу сабабли, ариза ёзиб таътилга бемалол чиқсангиз бўлади. Бу даврда ҳеч ким сизни ишдан бўшата олмайди.

Video
Евросиё фармацевтика саммити - 2024
17-19 сентябрь кунлари Тошкентда “Global Pharma Leadersʼ Club“ томонидан ташкил этилган V-Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов саммит очилишиш маросимида ўз нутқи билан иштирок этди.
Унда Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденциялари муҳокама қилинади. Саммитда ушбу чет эл давлатларидан етакчи мутахассислар, ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибьюторлар ва дорихоналар тармоғидан маърузачилар иштирок этмоқда.
Шунингдек, саммитда Тошкент шаҳри бўйича фармацевтика йўналишидаги лойиҳалар бўйича масъул қилиб белгиланган Чилонзор тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишмоқда.
Айтиш жоизки, саммит дастури 20 дан ортиқ сессияни ўз ичига олган. Унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинмоқда. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Саммит доирасида Тошкент шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилиши режалаштирилган.
👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари

#STATISTIKA
Toshkent shahrining yalpi hududiy mahsuloti (YAHM) tarkibi qanday?
2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahri YAHM tarkibida sanoatning ulushi 29,6 %, qurilish – 8,2 % va xizmatlar sohasi – 62,2 % ni tashkil etdi.

#Қуёш_панеллари_Чилонзорда
Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази биносининг том қисмига 50 киловатлик қуёш панеллари ўрнатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш доирасида туманимизда жойлашган Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази биносининг том қисмига 50 киловатлик қуёш панеллари ўрнатилди.

#Оғир_шароитда_яшовчи_оилалар_ўрганилди
Туман прокурори в.в.б. Нурали Норбоев ўзига бириктирилган оилаларнинг муаммоларини ўрганди
Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига кўра, туман ҳокимлиги ва масъул ташкилот ва идоралар мутасаддиларига оғир шароитда турмуш кечирувчи оилалар бириктириб берилди. Чилонзор тумани прокурори в.в.б Нурали Норбоев ҳам ўзига бириктирилган оилалар ҳолидан хабар олди.
Шунингдек, туман прокурори "2-Катта Чилонзор" маҳалласида истиқомат қилувчи У.Абдураҳимова ва М.Махамадоваларнинг хонадонига бориб, уларни қийнаб турган муаммоларни ўрганди ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари белгиланди.