Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.64K subscribers
55.1K photos
6.11K videos
26 files
8.94K links
Download Telegram
#Ўрганиш
#Қурилиш_ишлари_сифатли_бўлсин

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Ал Хоразмий майдонидага қурилиш ишларини кўздан кечирди

Айрим ҳолатларда қурилиш ишлари ўз вақтида назорат қилинмагани учун ҳудудларда қурилган сайилгоҳлар, пиёдалар йўлаклари ёки болалар майдончалари сифатсиз қурилади ва аҳоли томонидан эътирозларга сабаб бўлади.

Шу боис ҳам, Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев айни пайтда туманимиз ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш мақсадида жойига чиқиб ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида қурилиш ташкилотлари масъулларига ишларни сифатли олиб бориш, аниқланаётган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан топшириқлар ва кўрсатмалар бермоқда.

👉👉👉 Шунингдек, туман ҳокими бугун Ал Хоразмий майдонида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди ва қурилиш ташкилоти масъуллари билан мулоқотда бўлиб, ўз кўрсатмаларини берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#STATISTIKA

Toshkent shahrining yalpi hududiy mahsuloti (YAHMi) o‘sishida tarmoqlarning hissasi qancha?

2024- yilning yanvar-iyun oylari yakunlariga ko‘ra, Toshkent shahrining YAHMi o‘sishiga sanoat tarmog‘i – 2,5 f.p., qurilish tarmog‘i – 0,8 f.p., xizmat ko‘rsatish sohasi – 6,0 f.p. va mahsulotlarga sof soliqlar – 0,9 f.p. ijobiy hissa qo‘shdi.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Туман ҳокими Гастрономик кўча қурилиши жараёнларини ўрганди


Хабар берганимиздек, шаҳримизнинг сайёҳлик салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида туманимиздаги Ал Хоразмий кўчасида гастрономик туризмни ривожлантиришга ихтисослаштирилган куну-тун фаолият кўрсатадиган ҳудуд яратиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими айни манзилда бўлиб, қурилиш жараёнлари билан танишди ҳамда қурилиш ташкилоти раҳбарига қурилиш ишларини сифатли даражада олиб бориш лозимлиги ҳақидаги кўрсатма ва тавсияларини берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Катта_Хирмонтепа_маҳалласи

Хабар берганимиздек, айни кунларда туман ҳокимлиги ва маҳалла еттиликлари томонидан туманимиздаги барча маҳаллаларда Мустақиллик байрами тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, бугун "Катта Хирмонтепа" маҳалласида ҳам улуғ айём муносабати билан аҳоли учун катта дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Осойишта юртимизда мусаффо осмон остида тўкин-сочин дастурхон атрофида йиғилиб, мустақиллик байрамини нишонлаётган маҳалла аҳли юртимиз тараққиётини, мустақиллигимиз абадий бўлишини Аллоҳдан сўраб эзгу дуолар қилишди.

Кекса ёшдаги ёки бемор ётган маҳалладошлар хонадонига ҳам байрам муносабати билан тайёрланган ош ва озиқ-овқатлар етказиб берилди.

👏👏👏Биз ҳам туман ҳокимлиги номидан "Катта Хирмонтепа" маҳалласи аҳлини шонли байрам билан қутлаймиз.👏👏👏

👏👏👏Байрамингиз муборак бўлсин, азиз тумандошлар!
👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Дунёда инсоният учун эзгуликка йўл битта - у ҳам бўлса илм олиш,

👉👉👉 барча ёмонликларга йўл эса илмсизлик ва жаҳолатдан бошланади.

Суқрот

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tuman
i_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Биз_бир_бўлсак_ягона_халқмиз
#Бирлашсак_Ватанмиз
#Мустақиллик_байрами_Чилонзорда
#Чилонзорни_ибратли_туманга_айлантирамиз

Туман прокуратураси томонидан хайрли тадбир ўтказилди

Чилонзор туманида туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан Мустақиллик байрамини аҳолимиз муносиб кутиб олиши, тумандошларимизга байрам кайфияти улашиш мақсадида кўпгина хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, куни кеча туман прокуратураси томонидан туманимиз ҳудудида яшовчи ота- онаси қарамоғидан ажралган, қариндошлари васийлигида яшайдиган 22 нафар болажонлар учун Мустақиллик байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдошев ва бошқа масъуллар иштирок этиб, болажонларни шонли айёмимиз - юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги ва бошланаётган янги ўқув йили билан табриклади ва уларга эзгу тилаклар билдирди.

Шунингдек, болажонларга байрам туҳфаси сифатида ўқув қуроллари жамланмаси ва мактаб сумкалари тарқатилди.

Айни тадбир давомида болалар учун туман прокурори ва прокуратура жамоаси томонидан прокуратура биносига экскурсия уюштирилиб, болалар прокуратура фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Тадбир сўнгида болалар туман прокуратураси ҳомийдигида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида маданий ҳордиқ чиқарди.

👉👉👉Туманимиз бўйлаб худди шундай хайрли тадбирлар давом этмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi