Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.96K subscribers
50.1K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
Тошкент шаҳрида коронавирус касаллигига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Давлатимиз раҳбари коронавирусга чалинганларни даволашни ташкил этишга ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий-тиббий муассасалар мутахассисларини жалб қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратди. Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳар куни, ўз вақтида ҳақ тўлаш, уларни зарур ҳимоя воситалари, озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Заслушан отчет о проводимой работе по противодействию пандемии в городе Ташкенте.
Глава государства подчеркнул важность привлечения военнослужащих и специалистов-медиков военно-медицинских учреждений к мероприятиям по организации лечения больных коронавирусом.
Указано на необходимость своевременной ежедневной оплаты труда привлекаемых медработников, обеспечения их необходимыми средствами индивидуальной защиты, питанием и ночлегом.

#Mirziyoyev #taqdimot #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Коронавирусга таҳлил натижалари ҳақида 3 кунда телефон орқали хабар берилади

“Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰 Фармонга мувофиқ, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш бўйича қуйидаги кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди:

📋 ҳар бир оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил қилинади ҳамда улар учун соддалаштирилган йўриқнома ишлаб чиқилади;

🔬лаборатория текшируви амалиётига хусусий секторни жалб қилган ҳолда экспресс-тест ва иммунофермент таҳлили усуллари киритилади;

аҳоли томонидан мурожаат қилинганда ҳамда уларда касаллик белгилари аниқланганда тезкорлик билан коронавирус инфекциясига таҳлил олиш ва таҳлил натижаларини 3 кунлик муддатда уларни шахсий телефон рақамлари орқали хабардор қилиш чоралари кўрилади;

ℹ️ тиббиёт муассасалари ўртасидаги ахборот алмашиш тизими соддалаштирилади – ҳисоботлар тури, даврийлиги ва бошқа қоғозбозликлар билан боғлиқ жараёнлар электрон тизимга ўтказилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida yangi Farmonni yuzasidan.

#birgakurashamiz #birgayengamiz

🔴 @hududtv

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdv3Xtg4UtZpX3YBg
Беморларга уй шароитида ёрдам кўрсатишнинг тартиби жорий қилинади

👉 https://xabar.uz/7ywj

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔷 Чилонзор туманидаги 8 та оилавий поликлиника, битта Махсус поликлиника ва Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика маркази шифохонасида коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларни даволаш, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Чилонзор туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан тумандаги тадбиркорлар ҳомийлигида мазкур тиббий муассасаларга беғараз ёрдам сифатида 9 турдаги энг зарур дори-дармонлар, шприц, спирт, бир марталик тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар ҳамда ҳар бир тиббий муассасага 2 тадан пульсоксиметр ускуналари ҳамда маиший техникалар тарқатилди.
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
“Нафосат” маҳалласининг ички кўчалари таъмимрланди

🔷 Чилонзор туманидаги “Нафосат” маҳалласи ички кўчаларининг асфальт қопламаси таъмирталаб ҳолатда эканлиги бўйича аҳолининг эътирозлари ижтимоий тармоқларда чоп этилган эди.
Куни кеча туман ҳокимлиги томонидан "Обод маҳалла" давлат дастури асосида маҳалланинг ички кўчалари таъмирланди. Йўллари равон бўлган маҳалла аҳли туман ҳокимлиги мутасаддиларидан ва йўл қурувчилардан миннатдор.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
🏃‍♂️Ёш тоифасига кўра ким қанча фаол бўлиши керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти:

❗️Жисмоний ҳаракатнинг меъёрда бўлиши инсоннинг соғлом бўлишига ва ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради.

〰️〰️〰️〰️〰️
👶🏻 1 ёшдан кичик чақалоқлар:

Чақалоқларни бир кунда бир неча марта ҳаракатлантириш керак. Улар уйғоқ пайтида кун давомида камида 30 дақиқа эмаклатиш машқларини қилдириш орқали фаоллаштириш мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
🧒🏻 5 ёшдан кичик болалар:

Бу ёшдаги болалар куннинг исталган пайтида камида 180 дақиқасини турли жисмоний ҳаракатлар учун сарфлаши керак.

3-4 ёшли болалар эса камида 60 дақиқа вақтни интенсив жисмоний ҳаракат учун сарфлаши тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
👦🏻 5-17 ёшли болалар ва ўсмирлар:

Бу ёшда ҳаммага кунига камида 60 дақиқани интенсив ва ўрта фаолликдаги жисмоний ҳаракатлар учун сарфлаш тавсия этилади.

Бунда бир ҳафтада камида 3 марта суяклар ва мускулларни кучайтирадиган машқлар бажариш яхши ҳисобланади. Кунига 60 дақиқалик жисмоний машқлар қилиш эса соғлик учун қўшимча куч бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🧑🏻 18 ёшдан катталар:

Ҳамма катталар ҳафта давомида камида 150 дақиқа ўрта фаолликдаги жисмоний ҳаракат қилишлари, камида 75 дақиқа эса интенсив жисмоний ҳаракат қилишлари лозим.

💪 Соғликка фойда бўлиши учун эса ҳафтасига 30 дақиқадан фаолликни ошириб бориш тавсия қилинади. Мускуллар соғломлигини таъминлаш мақсадида ҳафтасига 2 марта мускуллар билан боғлиқ машқлар қилиш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
👵🏻 Ҳаракатчанлиги паст катта ёшли одамлар мувозанатни ушлаш ва касалликларга чалинмаслик учун ҳафтасига 3 кун ёки ундан кўпроқ жисмоний ҳаракат қилишлари лозим.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ўзбекистонда коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлганини аниқловчи антитаначалар тести қачон йўлга қўйилади? ЖАВОБ

Почта жўнатмалари орқали коронавирус юқадими? ЖАВОБ

Коронавируснинг ҳомиладор аёлларга ва ҳомилага таъсири қай даражада? ЖАВОБ

Коронавирусга чалинганда бош айланиб, ҳушдан кетиш ҳам кузатиладими? ЖАВОБ

Хусусий клиникаларга коронавирусга тест топширишда бошқа касалликлар бўйича анализга келган беморлар билан алоқа юзага келмоқда. Бу ҳолат инфекциянинг янада кенг тарқалишига олиб келмайдими? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 Коронавирус — мавсумий касаллик эмас

🇺🇳
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус оддий гриппдан фарқли ўлароқ мавсумий характерга эга эмас, дея маълум қилди.

«Одамлар ҳамон мавсум ҳақида ўйлашяпти, инфекция муайян давр оралиғида ўткинчи хусусият касб этишига умид билдиришяпти. Лекин биз бу янги турдаги вирус экани ва унинг "ўзини тутиши" жуда бошқача эканини тушунишимиз керак», — деди ЖССТ вакили Маргарет Харрис.

〰️〰️〰️〰️〰️

🦠 Коронавирус не сезонная болезнь — ВОЗ

🇺🇳 Всемирная организация здравоохранения заявила, что в отличие от обычного гриппа коронавирус не имеет сезонного характера.

«Люди все еще думают о сезонах. Все мы должны думать о том, что это новый вирус и... он ведет себя по-другому» — представитель Всемирной организации здравоохранения Маргарет Харрис.

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
☎️ Ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари қошидаги Call-марказлар фаолияти

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📍Ҳудудлардаги «Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари» қошидаги Call-марказлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг