Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.98K subscribers
49.3K photos
5.42K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Таъмирлаш

“Катта Олмазор” маҳалласида куз-қиш мавсумига тайёргарлик дастури ижроси доирасида кўпқаватли уйларнинг том қисмида аниқланган таъмирталаб жойлар таъмирланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Бордур инсон зотида онча шараф,
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

(Кимки ўзидаги ёмон одатлардан воз кеча олса, ўзига шунча яхшилик ва обрў орттирган бўлади.)

Алишер Навоий

Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўрганиш

Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ Чилонзор туманида ўрганишлар ўтказди


Давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни сақлаш бўйича белгиланган вазифаларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тунги вақтда Чилонзор туманида ўрганиш ишларини олиб борди.

Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан туманда ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда тунги вақтларда ташкил этилаётган ишлар ва ҳудудларда амалга татбиқ этилаётган хавфсизлик чораларини тизимли равишда ўрганиш давом этмоқда.

Тадбир давомида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида жойлашган «Integro» савдо-кўнгилочар мажмуасида хизматни ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини қай даражада таъминланганлиги ҳамда мажмуада аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Мажмуага хавфсизликни таъминлашга жалб қилинган ходимларнинг ахборотлари тингланди, ходимларнинг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тезкор шайлик ҳолати назорат тариқасида текширилди, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хизматни ташкиллаштириш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида ишчи гуруҳ томонидан Чилонзор туманида дислокация қилинган Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси туманлараро бўлинмаси фаолияти ўрганилди.

Жараёнда, хизматга жалб этилган шахсий таркиб ва бириктирилган куч ва воситаларнинг шайлиги, шунингдек уларнинг тезкор вазиятни барқарорлигини таъминлашга тайёргарлиги текширилиб, хизмат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар берилди.

Ўрганишлар давомида туманнинг «Ал-Хоразмий» маҳалласида маҳалла фаоллари билан учрашиб, маҳаллада аҳоли осойишталигини таъминлаш бўйича ташкил этилган ишлар билан танишилди. Жараёнда, маҳаллада амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижалари намойиш этилди.

Амалга оширилаётган ижобий ишлар натижасида маҳалла ҳудудида жиноятлар сони қарийб икки баробар камайгани, ишчи гуруҳ томонидан алоҳида эътироф этилди. Маҳалла аҳолиси ва ёшларнинг китобхонлик саводини ошириш мақсадида маҳалла идораси кутубхонаси кўздан кечирилди, китоб фондини кўпайтириш бўйича тавсиялар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқлар_дўстлиги_куни

Аввало, сизларни, бутун Ўзбекистон халқини Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.


Биз Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида бошлаган ислоҳотларимиз жараёнида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашни энг устувор вазифаларимиздан бири этиб белгиладик.

Дунёда Халқаро дўстлик куни деб қабул қилинган 30 июль санасини мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни деб эълон қилганимиз ва ўзига хос байрам сифатида кенг нишонлашни анъанага айлантирганимиз ҳам шундан далолат беради.

Дунё миқёсида бағрикенг юрт сифатида эътироф этиладиган жонажон Ватанимизда бугунги кунда 130 дан ортиқ миллат ва элат ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув, аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб яшамоқда. 157 та миллий маданий марказ ва 38 та дўстлик жамияти фаолият кўрсатмоқда.

👉👉👉Президент Шавкат Мирзиёевнинг ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ муносабати билан табригидан

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi