Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.03K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Эрталабки_саф_йиғилишлари

Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш учун тумандаги секторлар кесимида сектор раҳбарлари бошчилигида ҳар куни эрта тонгдан эрталабки саф йиғилишлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор кесимида ҳудудларда маҳаллалар еттилиги, БСК ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган эрталабки саф йиғилишида маҳаллалар ҳудудида олиб бориладиган санитар тозалаш ишлари, маҳаллаларда ташкил этиладиган ҳашар тадбирлари режалаштириб олинди.

👉👉👉 Айни дамда туманимиздаги барча маҳаллалрда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
⚡️ Ўзбекистонликларга куннинг иссиқ пайтида қуёш нурлари остида юрмаслик тавсия қилиняпти

⚡️ ФВВ аҳолини айниқса болалар, қариялар ва беморларни об-ҳавонинг кескин исиб кетишидан огоҳлантирмоқда.


«Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин», – дейилади ФВВ маълумотида.

Вазирлик мутахассислари, шунингдек, қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этишни тавсия қилмоқда. Жумладан:

👉👉👉 имкон қадар соат 10:00 дан 17:00 га қадар тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмаслик;

👉 табиий матолар (пахта, каноп ва б.) дан тайёрланган кийим кийиш;

👉албатта енгил, ёрқин рангли бош кийим киймаслик.

👉 Кўзни қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш;

👉сув ичиш режимига амал қилиш. Тартибсиз кўп миқдорда сув ичиш фақат чанқоқни яхши босмайди, лекин юракни зўриқтиради. Яхшиси аччиқроқ дамланган чой, квас, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичиш;

👉қуёшдан ҳимоя қилувчи кремлардан фойдаланиш;

👉 қуёшда бўлиб қайтгандан сўнг, душ қабул қилиш ёки ҳўл сочиқдан фойдаланиш;

👉 оч қоринга ёки овқат егандан сўнг дарҳол қуёш остида бўлмаслик.

Қуёш уриши ёки иссиқ уриши белгилари:

👉👉👉 дармонсизлик, чарчоқ, бош оғриғи ва чанқаш кузатилади;

👉 бош айланиши, қулоқларда шовқин, бутун танада оғриқ бўлиб, пулъс ва нафас тезлашади. Айрим пайтларда кўнгил айниши ва қусиш кузатилиши мумкин. Терлаш кучаяди, бурундан қон кетиши мумкин;

👉 юрак-қон томир фаолияти ва нафас олиш кескин бузилади, ҳушини йўқотиши мумкин;

👉 айрим пайтларда тутқаноқ тутиши, алаҳсираш, галлюсинасия кузатилиши мумкин.

👉👉👉Қуёш уришининг оғир шаклида тер ажралиши тўхтайди, агарда беморга тиббий ёрдам кўрсатилмаса, нафас ва юрак тўхташи мумкин.

Қуёш ёки иссиқ урганда биринчи тиббий ёрдам

Биринчи тиббий ёрдамни тўғри кўрсатиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Асосийси, киши ўзини йўқотмасдан ҳаммасини тўғри ва тез бажариш зарур.

Шунингдек:

👉 беморни салқин жойга ўтказиш, чалқанча ётқизиш, бошини салгина кўтариб қўйиш, кийимларини ечиш, бутунлай тинч муҳит яратиш ва тоза ҳаво келишини таъминлаш;

👉агар бемор ҳушида бўлса аччиқ чой ёки совуқ сув ичириш, (яхшиси сувга 0,5 литрга 0,5 чой қошиқда туз қўшиш);
бошини совуқ сув билан ҳўллаш ёки бошига нам сочиқ қўйиш;

👉 оғир ҳолатларда беморни ҳулланган чойшаб билан ўраб қўйиш ёки устидан совуқ сув қуйиб туриш мумкин, лекин эҳтиёт бўлиш керак (тана ҳарорати 30 градусдан тушиб кетмаслиги керак).

👉 Агар иложи бўлса қон томирлари кўп бўлган қўлтиқ ости, чов ва тизза орқасига муз ёки совуқ сув тўлдирилган баклашка қўйиш керак;

👉 қуёш ёки иссиқ урган беморларни яқин ўртадаги даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Оғир ҳолларда эса зудлик билан тез ёрдам бригадасини чақириш зарур.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar uchun o'quv-seminar treningi tashkil etildi

Chilonzor tumani hokimligi hamda Yoshlar ishlari agentligi Toshkent shahar boshqarmasi tomonidan Chilonzor tumani yoshlar yetakchilari uchun o’quv- seminar treningi tashkil etildi.

👉👉👉 Lavhamizda o'quv-seminarining 1-mashg'uloti

O'quv-seminari davom etmoqda!


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муаммолар_бартараф_этилмоқда

Қуриган дарахтлар экологларнинг хулосаси асосида кесиб олинмоқда

Айтиш мумкинки, кейинги пайтларда қуриган дарахтларнинг қулаб тушиши оқибатида инсонлар ҳаёти ва моддий бойликларига зарар етказишининг олдини олиш учун турли омиллар сабабли қуриб қолган дарахтларни ўз вақтида кесиб олиш масаласида аҳоли томонидан мурожаатлар кўпайди.

Шу боис, туман ҳокимининг топшириғига кўра туманимиз ҳудудидаги дарахтлар ҳолати ўрганилиб, эколог мутахассисларнинг тегишли хулосалари асосида қуриган дарахтларни кесиб олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда Ал Хоразмий кўчасидаги қуриган дарахтлар ва шохларни кесиб олиш жараёнлари давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Электр қувватидан самарали фойдаланиш, аҳолига электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини яхшилаш йўналишида туманимизда тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шуниндек, барча кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи БСКлар томонидан аҳоли хонадонларига электр тақсимловчи электр шитларининг ҳолати бирма-бир ўрганилиб, носоз ҳолатдаги шитлар таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмоқда.

Жумладан, бугун "Новза" маҳалласидаги 8-сонли кўпқаватли уйнинг йўлакларида жойлашган шитларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
❗️Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Марказий банк инфляциянинг 5 фоизлик таргетига эришишга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит сиёсатини амалга оширишда давом этади. Бунда, асосий ставка бўйича келгуси қарорлар инфляция динамикаси ва прогнози, инфляцион кутилмалар ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича келгуси давр маълумотлари асосида қабул қилинади.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 12 сентябрга белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Хабарингиз бор, айни пайтда юртимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида "Долзарб 30 кун" тадбирлари ўтказилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан айни шу ойлик давомида туманда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида брифинг ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Davra_suhbati

Xotin-qizlar o‘rtasida ma’naviy-ma’rifiy faoliyatni tartibga solish, mamlakatimizda ijtimoiy-siyosiy, ma’naviy va diniy-ma’rifiy sohalarda amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun mohiyatini targ‘ib qilish maqsadida tumanning "Qatortol", "Nafosat", "3-Katta Chilonzor", "Novza", "Bo‘rijar" hamda "Mevazor" mahallalarida istiqomat qiluvchi xotin-qizlar ishtirokida davra suhbati o‘tkazildi.

Davra suhbatida O‘zbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi mutaxassisi N.Abdullayeva, tuman Oila va xotin-qizlar bo‘lim boshlig‘i G.To‘laganova, Xalq banki Chilonzor BHM kichik biznes bo‘limi xotin-qizlar bo‘yicha o‘rinbosari S.Rahimova, 34-OP hamda 37-OP tibbiyot xodimlari ishtirok etib, yig‘ilganlar e’tiboriga davlatimiz tomonidan xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash yuzasidan olib borilayotgan islohotlar, ayollarga berilayotgan imkoniyat va imtiyozlar haqida batafsil ma’lumotlar berib o‘tdi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi