Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.68K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.41K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Чилонзор тумани прокурори У.Х.Хабилжонов тумандаги 36-сонли Оилавий поликлиника томонидан аҳоли учун кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика ишлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларга давлат томонидан берилиши лозим бўлган дори воситаларининг ўз вақтида тарқатилиши, замонавий тиббий буюм ва техникалар билан таъминланганлиги ҳолатларини ўрганди.

Шунингдек, туман прокурори ва масъуллар “2-Чарх Камолон” маҳалласи худудида жойлашган 89-сонли ДМТТ фаолияти ва бу ерда болажонларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув жараёнларига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

“Катта Дўмбиробод” маҳалласида СИП кабеллар ўрнатилмоқда


Туманимиз электр муҳандислари томонидан аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Катта Дўмбиробод” маҳалласида 2206-сонли трансформатордан аҳоли хонадонларига СИП кабеллар тортилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi