Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла
#Катта_Қозирабод_маҳалласи

Чилонзор ТЭТК ходимлари томонидан “Катта Қозиробод” МФЙда жойлашган ТП 2485 атрофи тозаланиб холати яхшиланди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_хавфсизлиги
#Тунги_ўрганишлар

Айни дамда Чилонзор тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди раиси Б. Исмоилов бошчилигида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар туман аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш йўналишида яратилган шарт- шароитларни ўрганмоқда.

Шунингдек, масъуллар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида, “Навбаҳор” маҳалласида ва “Магнум” савдо мажмуаларида ўрганишлар олиб боришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

Алишер Навоий

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Эрталабки_саф_йиғилиши

Хабар берганимиздек, туманимиз ҳудудини санитар тозалаш тадбирларини ташкил этиш учун тумандаги секторлар кесимида сектор раҳбарлари бошчилигида ҳар куни эрта тонгдан эрталабки саф йиғилишлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туманимиздаги 4 та сектор кесимида ҳудудларда маҳаллалар еттилиги, БСК ходимлари ва тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида ўтказилган эрталабки саф йиғилишида маҳаллалар ҳудудида олиб бориладиган санитар тозалаш ишлари, маҳаллаларда ташкил этиладиган ҳашар тадбирлари режалаштириб олинди.

👉👉👉 Айни дамда туманимиздаги барча маҳаллалрда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_мурожаатлари_эътиборда

Гулнора опанинг уйи таъмирлаб берилади


“Хайробод” маҳалласида яшовчи Г.Бурхонбекова хонадонини таъмирлатишга имконияти етмаётганлиги учун бу борада ёрдам сўрпб мурожаат қилган эди.

Айни кунларда ушбу хонадонни таъмирлаб бериш учун МФЙ томонидан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда маблаг ва уста ажратилди ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ўрганиш

Чилонзор тумани прокурори У.Х.Хабилжонов тумандаги 36-сонли Оилавий поликлиника томонидан аҳоли учун кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган профилактика ишлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларга давлат томонидан берилиши лозим бўлган дори воситаларининг ўз вақтида тарқатилиши, замонавий тиббий буюм ва техникалар билан таъминланганлиги ҳолатларини ўрганди.

Шунингдек, туман прокурори ва масъуллар “2-Чарх Камолон” маҳалласи худудида жойлашган 89-сонли ДМТТ фаолияти ва бу ерда болажонларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ўқув жараёнларига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi