Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.31K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Табиий газдан тежамкорлик билан ва самарали фойдаланиш йўлида

Табиий газдан тежамли ва самарали фойдаланиш ва аҳолига табиий газни меъёрида етказиб бериш сифатини ошириш юзасидан "Чилонзортумангаз" корхонаси ходимлари маҳаллалар бўйлаб график асосида газ тармоқларини икки босқичли тизимга ўтказиш ҳамда замонавий газ тақсимлаш ускуналарини ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.

Шунингдек, бугун "Бешқўрғон" маҳалласи 1- ва 2-Чорбоғ тор кўчаларида жойлашган хонадонларда ушбу йўналишдаги ишлар олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Chilonzor tumani Оila va xotin-qizlar bo'limi "Oilaviy qadriyatlarni mustahkamlash" kommissiyasi tomonidan ajrim yoqasiga kelib qolgan oilalarni yarashtirish choralarini ko'rish yuzasidan navbatdagi yigilish o'tkazildi.

Kommissiya tomonidan 5 nafar oilalar o'rganildi, oilalarni saqlab qolish maqsadida barcha zarur choralar ko'rilib, tushuntirish ishlari olib borildi.

Ishtirok etgan oilalardan 1 ta oilani yarashtishga erishildi, 2 nafar oilaga murosaga kelishlari uchun muddat berildi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Брифинг

⚡️ Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги 2-мавсуми 6 июлдан бошланади


Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан ўтказилган брифингда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бош мутахассиси Зафаржон Файзуллаев батафсил маълумотлар берди:

Жорий мавсум 6 июлдан 1 сентябрга қадар, яъни 57 кун давомида 4 та босқич доирасида ўтказилиши режалаштирилган.

Кенг жамоатчиликни таклифларини инобатга олган ҳолда жорий мавсумда овоз бериш босқичи 10 кун давомида ўтказилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, илк маротаба овоз бериш босқичидан олдин лойиҳаларни тарғибот қилиш учун 7 кун муддат ажратилмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсум учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 2,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Шуни ҳам алоҳида эслатиб ўтамизки, жорий йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш босқичида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган эди.

👉👉👉 Туманимизда "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2024 йил биринчи ярмидаги ижроси ва 2024 йил иккинчи мавсумда жараёнларга киритилган ўзгаришлар ҳамда мавжуд имкониятлар тўғрисида брифингда тўлиқ маълумотлар тақдим этилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Йўллар_таъмири_Чилонзорда

Пойгоҳ кўчасида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi