Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорлик мактаб битирувчиларидан 112 нафари олтин, 12 нафари кумуш медаль билан тақдирланди

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган тадбирда мактабни олтин ва кумуш медаль билан битирган ёшларимизга медалларни топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар иштирок этди. Тадбирда 112 нафар олтин ва 14 нафар кумуш медаль олган битирувчи ёшларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари эзгу тилаклар билдириб, медалларни тантанали равишда топширди.

Тадбир концерт дастурига уланиб кетди.

👉👉👉 Лавҳамизда битирувчиларни тақдирлаш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни

☝️☝️☝️ Бош Қомусимизда ОАВ фаолияти тўла кафолатлаб берилган☝️☝️☝️

👉👉👉 XV боб. Оммавий ахборот воситалари

81-модда

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

☝️☝️☝️ Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда

☝️☝️☝️ Цензурага йўл қўйилмайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
ЖУРНАЛИСТЛАР

Бир кун пиёдасиз, бир куни рулда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.



27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Табрик

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, аҳли қалам соҳиблари!


Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан ўз номимдан ва туман ҳокимлги жамоаси номидан самимий муборакбод этаман.

Сизларнинг бунёдкорлик ва эзгулик хабарчиси сифатида халқ манфаатлари йўлидаги хизматларингизни юксак баҳолаймиз ва қадрлаймиз. Ахборот соҳасида эркинлик ва ошкораликни таъминлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ фаровонлигини ошириш, тинчлиги, хавфсизлигини таъминлаш борасида туманимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни ўз вақтида кенг оммага етказишдаги меҳнатларингиз эътирофга лойиқдир.

Ушбу шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда юксак муваффақиятлар, ижодий баркамоллик тилаймиз.

Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака ҳамиша ёр бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат билан,

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Саф_йиғилиши

Тозалик учун барчамиз масъулмиз


Бугун эрта тонгдан Бунёдкор спорт мажмуаси ёнидаги майдонда Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, шунингдек, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигида тумандаги барча ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда ходимлари иштирокида саф йиғилиши бўлиб ўтди.

Саф йиғилишида масъуллар ёз мавсумида атроф-муҳитнинг санитар тозалигига янада кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги, тозалик ишларини фақат Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ёки БСКларга ташлаб қўймаслик кераклиги, атроф-муҳит тозалиги учун барча бирдек масъуллиги ва ҳамкорликда тумандаги санитар тозаликни сақлаш муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш давомида туман ҳудудида кенг қамровли тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Айни дамда туманимиз бўйлаб тозалаш ва ободонлаштириш ишлари кенг миқиёсда олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸 Poytaxtimizning tuman hokimlik matbuot xizmati vakillarini bir lahza kuzatishga qaror qildik.

Hamkasblarimiz har kuni matn yozishadi, tasvirga olishadi, intervyular olib axborotni tezkorlikda yetkazishga harakat qilishadi.

Biz aholi turmush tarzini yaxshilash uchun xalq xizmatida bo'lgan bir jamoamiz!

YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Twitter | Linkedin
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Джизакскую область и ознакомится с крупными промышленными объектами, даст старт новым проектам.

Глава государства также примет участие в торжественном открытии II Международного фестиваля искусства макома в Зааминском районе.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_ойлиги_Чилонзорда

Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди


Туманимизда айни дамларда "Ёшлар ойлиги" доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида самимий ўтган учрашув давомида ёшларнинг муаммолари, таклифлари ўрганилди. Айрим ёшларнинг мурожаатларидаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди.

Тадбир якунида 20 нафар ёшларга ОТМларда ўқиши учун тўлов контракт пуллари тўлаб берилиши бўйича сертификатлар топширилди.

👉👉👉Лавҳамизда тадбир жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига келиб, “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Джизакскую область и ознакомился с деятельностью совместного предприятия «BYD Uzbekistan Factory».

#Mirziyoyev #safar #Jizzakh #avtosanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X