Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.1K photos
5.4K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония торжественной встречи Президента Республики Корея Юн Сок Ёля, совершающего государственный визит в нашу страну.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари (ЖEК) фақат пул тўплаш учунми?

Мавзу муҳокамаси «ҚЎШТИРНОҚ» лойиҳасида.

- Бошқарув компаниялари ўзи нима, уларга қандай вазифалар юклатилган?

-Шартнома тузилмаган тақдирда мажбурий йиғимларни тўламаслик ҳуқуқим борми?

-Қониқарсиз бошқарув компаниясидан бошқа компанияга ўтиш тартиби қандай?

-Умумий мулк дегани ўзи нима?


Шу каби саволларга жавобларни кўрсатув давомида топишингиз мумкин. Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзАнинг YouTube тармоғи орқали томоша қилишингиз мумкин.

🎥 https://youtu.be/pejXn41nbLg

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбон_ҳайити_байрамига_тайёргарлик_Чилонзорда

"Чилонзор деҳқон бозори" АЖда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари фаолият олиб бормоқда

Қурбон ҳайитини тумандошларимиз ва туманимиз меҳмонлари муносиб кутиб олиши ва ўтказиши учун туман ҳокимлиги томонидан аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратилмоқда.

Шунингдек, туманимиз ҳудудидаги "Чилонзор деҳқон бозори" АЖ ва унинг филиалларида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилди. Ярмаркада Хоразм вилоятидан келтирилган сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда аҳолига тақдим этилмоқда.

👉👉👉 Лавҳамизда ярмарка ҳақида батафсил маълумотлар берилган

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда
#Аёллар_дафтари_жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига Чилонзор туманидан 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи 4-тоифасига киритилган 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 1000 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. 12 нафар аёлларга жарроҳлик амалиёти, 6 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун даволанишга йўлланма, 30 нафар аёлларга эса дори-дармон, 4 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 4 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Қурбон_ҳайити_байрамига_тайёргарлик_Чилонзорда

Чилонзор туманидаги катта кўчалар чеккалари, ирригация ариқлари, яшил майдонлар туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланиб, йиғилган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.

Шунингдек, йўллар чеккасидаги дарахтлар ва буталарга ҳам шакл берилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Республики Корея Юн Сок Ёля в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X