Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.78K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ёзги_соғломлаштириш_майдончалари_Чилонзорда

Олдинги хабарларимизда маълумот берганимиздек, туманимиздаги 4 та мактабда ёзги соғломлаштириш майдончалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, бугун туманимизнинг 90- ва 200-сонли умумтаълим мактабида ҳам ёзги соғломлаштириш майдончалари тантанали равишда очилди ва фаолиятнин бошлади. Спорт соғломлаштириш майдончаларида рус тили, инглиз тили, қизиқарли математика, ёш дастурчи, китобхонлик, шахмат-шашка, мусиқа йўналишларида тўгараклар фаолият олиб боради.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

Ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда


Туманимизнинг "Бешёғоч" маҳалласидаги Фурқат берк кўчаси бўйлаб жойлашган ичимлик суви қувурлари янги қувурларга алмаштирилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзорлик_нуронийлар_зиёратга_боришди

Туманимизда яшовчи нуроний отахон ва онахонларимиз учун "Нуроний" жамғармасининг Тошкент шаҳар бошқармаси саёҳат ташкил этди. Нуронийларимиз саёҳатлари давомида "Зангиота" зиёратгоҳини зиёрат қилишди, "Ғалаба боғи"да сайр қилишди, шаҳримиздаги "Хасти имом" зиёратгоҳларини ҳам зиёрат қилиб келишди.

Барча нуронийларимиз ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi