Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.3K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Чилонзорда_иш_қизғин

Иссиқлик тармоқлари қувурлари янгиланмоқда


"Veolia Energy Tashkent" XK МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси ходимлари томонидан "Кичик Хирмонтепа" маҳалласи "2-Қатортол" кўчасида жойлашган диаметри 600 ммли эскирган электр тармоқларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади.

Давлатимиз раҳбари дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Высшему духовному лидеру Ирана аятолле Али Хаменеи в связи с гибелью Президента Исламской Республики Иран Ибрахима Раиси и сопровождавших его лиц в результате трагедии на севере страны.

В письме, в частности, отмечается, что светлая память об Ибрахиме Раиси, который внес огромный вклад в развитие всестороннего сотрудничества, взаимовыгодного и долгосрочного партнерства между Узбекистаном и Ираном, навсегда сохранится в сердцах наших народов.

Глава нашего государства выразил слова искреннего сочувствия и поддержки дружественному народу Ирана, родным и близким погибших.

Facebook|Instagram|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Аёллар_дафтари_Чилонзорда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига Чилонзор туманидан 9 минг 437 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи, 6-тоифасига киритилган қарамоғида ногирон фарзанди бўлган 546 нафар ҳамда 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган 826 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Шунингдек, 16 нафар аёлларга жарроҳлик амалиёти, 9 нафар аёлларга соғлиғини тиклаш учун даволанишга, 27 нафар аёлларга дори-дармон, 14 нафарига ижара компенсацияси ҳамда 3 нафар эҳтиёжманд аёлларга контракт тўловлари “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi