Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.79K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Ўрганиш

Маҳсулотлар сифати ўрганилди ва камчиликлар бартараф этилди

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг қатъий топшириқ ва кўрсатмаларига кўра, туман ҳокими ўринбосарларига ҳудудлар бириктирилиб, маҳаллаларда дўконлар ва расталарда сотилаётган мева-сабзавотлар ва турли маҳсулотларнинг сифатини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамов ва тегишли масъуллар биргаликда "Дўмбиробод" маҳалласида жойлашган савдо нуқталари ва расталаридаги маҳсулотлар сифатини ўрганиб чиқди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, сотувчиларга керакли тавсиялар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Қуриган_дарахтлар_кесиб_олинмоқда
#Кўркам_маҳалласи

Маҳалла яшил майдонларидаги 21 та қуриган дарахтни кесиб олиш ва 27 та касалланган дарахтларни парваришлаш ишлари олиб борилмоқда


Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокими бошчилигида тегишли ташкилотлар мутасаддилари, туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими масъул мутасаддилари биргаликда тумандаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич яшил майдонлардаги дарахтларни қайта хатловдан ўтказиб, инсон ҳаёти ва мулкига хавф туғдираётган қуриган дарахтларни кесиб олиш ва зарарланган дарахтларни парваришлаш ишларини изчиллик билан давом эттирмоқда.

Бугун ҳам эрталабдан туман ҳокими раҳбарлигида "Кўркам" маҳалласида ўтказилган эрталабки йўриқномада маҳалладаги барча дарахтлар хатлов қилиниб, қуриган ва зарарланган, аҳоли ҳаёти ва мол-мулки учун хавф туғдирадиган дарахтлар туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари ёрдамида аниқланиб, уларнинг хулосасига кўра, бундай дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишлари олиб борилиши ҳақида масъулларга қатъий топшириқ берилди.

Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими мутахассислари иштирокида ўтказилган қайта хатлов натижасида маҳалла ҳудудида жами 3 минг 205 та дарахтлар борлиги, шундан 856 таси мевали ва 2340 та манзарали дарахтлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар иштирокидаги ўрганишлар туфайли маҳалла ҳудудидаги 21 та дарахт қуриб қолгани ва 27 та дарахт эса зарарланганлиги маълум бўлди.

👉👉👉 Бугуннинг ўзида "Кўркам" маҳалласи ҳудудидаги қуриган дарахтларни махсус техникалар ёрдамида кесиб олиш ишлари ҳамда зарарланган дарахтларни соғломлаштириш учун парваришлаш тадбирлари бошлаб юборилди.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, бундай тадбирлар тумандаги барча маҳаллаларда ўтказилади ҳамда туман ҳудудидаги қуриган ҳамда ёмғир ва шамол таъсирида қулаб тушиб инсон ҳаёти ва мол-мулкига зарар етказиши мумкин бўлган барча дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Oila qurish ostonasida turgan yoshlar uchun seminar o’tkazildi

Xalqaro oila kuni munosabati bilan Chilonzor tuman Adliya bo’limi 1-son va 2-son FHDY bo’limlari hamda tuman Oila va xotin-qizlar bo'limi bilan hamkorlikda
“Oila muqaddas dargoh, oila bu o’tmish, bugun va kelajak” deb nomlangan tadbir o’tkazildi!

Tadbirga yosh oila quruvchilar bilan birglikda uzoq yillardan buyon birga ahillikda oila qo’rg’onini mustahkam qilib yashab kelayotgan ibratli oilalar ham taklif etildi.

Davra suhbati tarzida tashkil etilgan seminarda yoshlar o’zlari uchun huquqiy hamda hayotiy bilimlarga ega bo’lishdi.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM