Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Национального института эстрадного искусства имени Батыра Закирова при Государственной консерватории Узбекистана.

#Mirziyoyev #tanishuv #sanat #institut

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Семинар_тренинг

Имтиёзли кредитлар манзилли ажратилиши ва кутилган самарани бериши керак


Президентимизнинг 2023 йил 14-сентябрда қабул қилинган -306-сонли "КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижроси юзасидан семинар-тренинг ўтказилди.

Қарорда белгиланганидек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

Шунингдек, қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш каби кўплаб имтиёзлар кўзда тутилган.

Бугунги кунда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан айни шу қарор ижросини таъминлаш юзасидан банклар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда, бу борада айрим тушунмовчиликлар, англашилмовчиликлар ҳам учраб турибди.

Шу боис, барча туманларда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва банк ходимлари иштирокида семинар тренинглар ўтказилмоқда.

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида Бизнесни ривожлантириш банки Консультатив маркази раҳбари Фазлиддин Зияев ва туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинар-тренингда ҳам айнан шу хусусда сўз борди.

Тадбирда маърузачи томонидан Президентимизнинг 2023 йил 14-сентябрда қабул қилинган -306-сонли "КИЧИК БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯВИЙ ВА ИНСТИТУЦИОНАЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ги қарори ижроси жараёнида учраётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида тушунтиришлар берилди.

👉👉👉 Семинар-тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_хонадон_обод_кўча_обод_маҳалла_Чилонзорда
#Бешчинор_маҳалласи

Чилонзор туманининг “Бешчинор” маҳалласида "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" мезони доирасида аҳолига ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий ҳолатини ўрганиш, иш излаётган фиқароларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида кўпгина ишлар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, “Бешчинор” маҳалласи ҳудуди 26, 2 гектар бўлиб, 28 та кўпқаватли уйларда 4 556 нафар аҳоли 1507 та хонадонда истиқомат қилади. Маҳаллада жами 1511та оилалар мавжуд.

Маҳалланинг кундан кунга ободлашаётгани, аҳоли учун қулайликлар яратилаётгани маҳалла аҳлини мамнун қилмоқда.

👉👉👉 Репортажимизда "Бешчинор" маҳалласида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил👆👆👆

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройига ташриф буюриб, Ўзбекистон кино санъати музейи ҳамда "Тирик тарих" лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Дворец кино, где ознакомился с Музеем киноискусства Узбекистана и презентацией проекта "Живая история".

#Mirziyoyev #tanishuv #muzey #kino

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Киночилар саройида кино санъатимиз тарихига бағишланган музей билан танишди ва соҳа вакиллари билан суҳбатлашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Премьер-министр Малайзии Анвар Ибрагим 17–19 мая посетит нашу страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Malayziya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X