Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Танлов

Чилонзорда "Энг яхши китобхон оила" танлови бўлиб ўтди


Чилонзор туманида жойлашган Тошкент шаҳар "Билим ахборот-кутубхона" марказида Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими ва кутубхона жамоаси ҳамкорлигида "ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН ОИЛА" кўрик танлови бўлиб ўтди.

3 та шарт асосида ўтказилган кўрик-танловда Чилонзор тумани маҳаллаларидан 16 та оила иштирок этди.

1-шарт: "Ўзбек адабиётини биласизми? рукни остида тест саволлари;
2 шарт: "Қизиқарли ва мантиқий саволлар;
3-шарт: "Менинг севимли китобим" рукни остида ҳар бир иштирокчи ўзи севиб ўқиган асарларидан бирига библиографик шарҳ бериб ўтди.

Танлов шартларини тўғри бажарган ва энг кўп балл тўплаган оилалар ғолиб деб топилди.

Натижаларга кўра, 1 -ўрин Мустафоевлар оиласига, 2-ўрин Қаноатовлар оиласига, 3-ўрин эса Бекмуродовлар оиласига насиб қилди.

Танлов ғолиблари Чилонзор тумани Оила ва хотин қизлар бўлими томонидан эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, оилалар ўртасида ташкил қилинаётган бундай танловлар китобхонлар сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
⚡️ 5 йил стажи бор хотин-қизларга тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1-июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

БУ МУҲИМ: тавсиянома олдим, дегани ўқишга кирдим, дегани эмас. Бунинг учун сиз етарли даражада баландроқ балл тўплашингиз ҳам керак. Ушбу тавсияномани олган хотин-қизлар мабодо ўқишдан йиқилса, яна бир марта имкониятга эга бўлади ва барча йиқилган тавсияномалилар орасида 500 та ўриндан бири орқали контрактга ўқишга кириши мумкин.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
👉 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
👉 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7-июн кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Тадбиркорлар_учун_сайёр_қабул

Сайёр қабулда тадбиркорлар ўз муаммоларига ечим топди


Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан туманимизда жойлашган "Ўзбекфильм" ДУК биносида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Чилонзор тумани ҳокимлиги масъул мутасаддилари, туман Солиқ инспекцияси мутасаддилари, туманда фаолият олиб бораётган 14 та бангклар филиаллари масъул мутасаддилари иштирок этди.

Сайёр қабулга ўз муаммолари ечимини излаб 50 нафарлан кўпроқ тадбиркорлар мурожаат қилиб келди. Мурожаатчиларнинг муаммолари тегишли масъуллар томонидан чуқур ўрганилиб, деярли 90 фоиз мурожаатлардаги муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Ижроси муддат талаб қиладиган айрим муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, муаммолари ижобий ечим топган тадбиркорлар туманимиздаги иш излаётган фуқаролар учун иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлди ва бу билан аҳолини иш билан таъминлаш йўналишида ҳам самарага эришиш учун йўл очилди.

👉👉👉 (Сайёр қабул тафсилотлари ҳақидаги батафсил видеолавҳамизни кейинги хабарларимизда ҳавола қиламиз )

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Чилонзорда_ишлар_қизғин
#Оқова_сув_тизими_яхшиланмоқда

Чилонзорда 1000 метрлик 900ммли оқова сув қувурлари янгиланмоқда

Шаҳар аҳолиси учун оқова сув тармоғидаги кичик камчилик ҳам катта муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис, Чилонзор туманида оқова сув тармоқларидаги эскирган қувурларни янгилаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокимининг қатъий топшириқлари доирасида бугунги кунда ТХАЙ кўчасидаги 1976 йилда фойдаланишга топширилган, ҳозирда эса маънан эскирган диаметри 900 мм бўлган оқава сув тармоғини янгилаш ишлари бошлаб юборилди.

Оқова сув тармоқларини янгилаш ишлари талаб даражасида сифатли амалга оширилиши керак. Шу боис, туман ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроев ва туман прокуратураси масъуллари томонидан қувурларни ўрнатиш жараёнлари ўрганилиб, йўл қўйилаётган айрим камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Айтиш жоизки, ўрнатилаётган шубу қувурлар янгилангандан сўнг “Бектўпи”, “Бешқўрғон”, “Тирсакобод”, “Дўмбиробод”, “Наққошлик” маҳаллалари аҳолисининг, қолаверса, Кичик саноат зоналари ва бозорларнинг оқава сув тизимлари яхшиланади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Ҳаётдан доим нолиб юрувчи инсонлардан узоқроқ юриш жоиздир.
👉👉👉Чунки улар заҳмат чекмасдан ҳам чўққиларни забт этиш мумкин деган ақидага амал қилгувчилар тоифасидандир.

КОНФУЦИЙ

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Туманимизда жойлашган Парус савдо мажмуаси фотосурати)

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#unwomen

Жорий йилнинг 13-14 май кунлари Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусида Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум очилиш маросими ва унинг доирасидаги тадбирларнинг сифатли фото ва видеолари (rb.gy/hdcr44), Форум ва панел сессиялар пресс-релизлари, иштирокчиларнинг нутқлари (rb.gy/fldc761) учун юқоридаги медиабанк онлайн хостингдан фойдаланишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Халқаро_ҳамширалар_куни_Чилонзорда

Халқаро ҳамширалар куни туманимизда кенг нишонланди. Тумандошларимизнинг саломатлигини сақлашда хуш муомаласи, енгил қўллари билан тиббий хизмат кўрсатиб келаётган ҳамшираларимиз барча тиббий муассасалар жамоаларида касб байрами билан қутланди ва уларнинг эзгу ишлари эътироф этилиб, яхши тилаклар билдирилди.

Шунингдек, туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган катта байрам тадбирида ҳам ҳамширалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди. Ҳамширалар беллашуви касб эгаларининг билимларини янада ошириш билан бирга ҳамширалар томонидан тайёрланган саҳни кўринишлари, қўшиқ ва рақслар билан янада қизиқарли ўтди.

Тадбир якунида танлов ғолиблари тақдирланди. Тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб борилаётган барча ҳамширалар касб байрами билан муборакбод этилди ва уларга совғалар тақдим этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi