Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.2K photos
5.41K videos
24 files
8.26K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_ОАВда

Хабар берганимиздек, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан туманимизда халқ учун фидойилик кўрсатган кўпгина тумандошларимиз хотирасини эъзозлаш, ҳозирда ҳаёт бўлган уруш қатнашчиларини қадрлаш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан кўпгина тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, 2-жаҳон уруши қатнашчиси Ислом Усмонов бюсти ўрнатилган "Хонтўпи" маҳалласида ўтказилган тантанали тадбир тафсилотлари ҳам ОАВларида кенг ёритилди.

👉👉👉 Лавҳамизда тадбир жараёнлари
Президентимиз гилам ишлаб чиқарувчиларнинг хом ашё муаммосидан хабари борлигини таъкидлади.

Ўтган йили гилам корхоналарига марказлашган ҳолда полипропилен олиб келиш тизими йўлга қўйилгани ўз самарасини берди.

Бу йил ҳам шу тажриба давом эттирилиб, маблағ икки карра кўпайтирилади.

Гилам ишлаб чиқариш, сотиш ва валюта тушишигача бўлган вақтни инобатга олиб, тадбиркорга полипропилен 1 йилгача муддатга берилади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ипакчиликдаги муаммо ва имкониятларга тўхталиб ўтди.

Охирги етти йилда бу соҳага катта эътибор берилиб, кластер тизими жорий қилинди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кўпайди.

Буни ҳисобига, пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 26 минг тоннага етди, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди.

Шунингдек, дунёда ипак маҳсулоти импортини 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозорига чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан, пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарур.

Пиллачилик учун озуқа базаси бўлган тутзорларда янги навли ҳосилдор тут экишини кенгайтириш муҳим. Биздаги 1 миллион гектарга яқин пахта майдонига бир-икки қатордан тут экилса, 50-60 минг тонна озуқа захирасини шакллантириш мумкин.

Facebook|Instagram|X
#Тадбиркорлар_билан_учрашув_Чилонзорда

Чилонзор туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва "Турон банк" АТБ масъуллари, банкнинг туман филиали бошлиғи билан ўтказилган учрашувда ҳам тадбиркорлар банк кредитлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлди.

Тадбир очиқ мулоқот шаклида ўтказилди ва тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Пиллани харид нархи пастлиги учун пиллакорларда манфаатдорлик паст.

Шунинг учун ипакчиликни ривожлантириш бўйича куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилди.

Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Мутасаддилар ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилади, аукциондаги ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади.

Facebook|Instagram|X
#Чилонзорда_ишлар_қизғин
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

"3-Чарх Камолон" маҳалласида жойлашган трансформатор янгисига алмаштирилмоқда


Туманимиз электрчилари томонидан аҳолига электр қувватини узлуксиз етказиб бериш сифатини ошириш борасидаги ишлар тизимли равишда ва қизғин давом эттирилмоқда.

Бугун ҳам "3-Чарх Камолон" маҳалласида жойлашган 685-сонли трансформаторни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi