Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.66K subscribers
54.8K photos
6.08K videos
26 files
8.9K links
Download Telegram
#Чилонзорда_ишлар_қизғин
#1_сектор
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

"Гулистон" маҳалласи аҳолисига иссиқлик етказувчи иссиқлик қуввати қувурлари маънан эскирганлиги туфайли янги қувурлар ўрнатилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Таъмирлаш

Аҳоли мурожаатларида йўлларда коммунал тизим таъмири учун қазилган жойлар носозлигича қолиб кетаётгани ҳақидаги аҳоли эътирозлари кўп учраб турарди. Шуни эътиборга олиб, туман ҳокимининг қатъий топшириғига кўра, туманимиздаги барча коммунал соҳа тармоқлари ўзлари таъмир ишлари олиб борган жойларни ўз вақтида текислаб, йўлларни соз ҳолатга келтириб қўймоқда.

Шунингдек, туман Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан "Чилонзор" маҳалласи Чилонзор кўчасидаги, "Хирмонтепа" маҳалласи Заргарлик кўчасидаги, "Баҳористон" маҳалласи 52-сонли кўпқаватли уйнинг олдидаги ичимлик суви қувурларини янгилаш ва таъмирлаш учун қазилган жойлар текисланиб, асфальт ётқизилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from E-auksion_Toshkent_shahar (R.A.)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
portal.davaktiv.uz sayti haqida bilasizmi?

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 28-oktabrdagi "Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni o‘tkazish to‘g‘risidagi ma’lumotlarni joylashtirish portalini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida" 572-sonli qaroriga asosan Davlat mulki obyektlari bilan savdolarni o‘tkazish to‘g‘risidagi ma’lumotlarni joylashtirish portali tashkil etildi.

@onlineauksionuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-may — Favvoralar kuni ⛲️

1 мая — День фонтанов ⛲️
#ТАБРИК

Бугун Чилонзор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Мамадалиев Собир Эргашевич 60 ёшга тўлдилар.


Ҳурматли Собир Эргашевич!

Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлаймиз.

Туманимиз ёшларининг мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда пухта билим олиши ва юқори самараларга эришаётганида, албатта Сизнинг ва сиз раҳбарлик қилаётган жамоанинг алоҳида ўрни бор. Туманимиз таълим тизимида фидойиларча олиб бораётган хизматларингизни барчамиз қадрлаймиз.

Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий бахт, фаолиятингизда муваффақиятлар тилаймиз.


Ҳурмат ва эҳтиром билан
Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ҳоким_ва_ёшлар_учрашуви
#101_мактаб

Саидқаҳҳор Холхўжаев мактаб ўқувчилари билан учрашди

Бугун туманимиздаги 101-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг мактаб ўқувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳа демай, кўплаб ёшларимиз мактаб таълимини битириб, мустақил ҳаётга қадам ташлайди. Бу жараёнда уларга тўғри йўл-йуруқ кўрсатиш, маслаҳат ва тавсиялар бериш энг долзарб вазифаларимиздан биридир.

Шу боис, бугунги кунда барча мактабларнинг юқори синф ўқувчилари билан мутасадди раҳбарлар, ҳаётда ўз ўрнини топган, халққа халол хизмат қилиб обрў топган инсонларнинг учрашувлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев билан бўлиб ўтган учрашув жараёнида ҳам дастлаб туман ҳокими ўқувчиларга ўз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди.

Шунингдек, туман ҳокими ўқувчиларга давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шу билан бирга ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши учун бугунги кунда биринчи ўринда компъютер саводхонлиги юқори бўлиши, камида 2 та хорижий тилни ўрганиши, изланувчан ва ҳаракатчан бўлиши, энг асосийси, намунали хулққа эга бўлиши, элу-халққа холис хизмат қилиши лозимлигини ўқувчиларга уқтириб ўтди.

Тадбир якунида Саидқаҳҳор Холхўжаев ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманимизда жойлашган Миллий боғда туманимизнинг ҳар соҳала илғор аёлларини, қизларини бирлаштирган байрамона тадбир ўтказилди.

Тадбир жараёнлари лавҳамизда

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Бошқарув_сервис_компаниялари_фаолиятидан
#Даниель_коммуналчи_сервис

Туманимиздаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи БСКларнинг аҳолига кўрсатаётган хизматларининг кўлами ва сифати ошмоқда.

Шунингдек, "Даниель коммуналчи сервис" бошқарув сервис компанияси томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйларнинг кириш йўлаклари, зинапоялари ҳамда кўпқаватли уйлар олдидаги болалар майдончалари таъмирланиб, турли ранглар билан бўёқланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi