Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.84K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Депутатлар_ва_ёшлар_учрашуви

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлари ёшлар билан учрашиб, ёшларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклифлари, орзу-истакларини ўрганиб келмоқда.

Шунингдек, куни кеча туманимиздаги 183-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда ҳам кенгаш депутатлари Лола Муротова, Мадамин Назиров, Рима Хидаятулиналар иштирок этди ва ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманидаги "Дилобод" маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Тўхтаев ва Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Чилонзор тумани ҳокимлигининг барча масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳабарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулга 30 нафар фуқаролар мурожаат қилиб келди. Мурожаатчилар асосан уй-жой билан таъминланиш, ер ажратиш масаласи, саломатлигини тиклаш учун амалий ёрдам, коммунал соҳадаги муаммолар ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этиб беришни сўраб масъулларга юзланди.

Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди, баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий йўл-йуруқлар кўрсатилди. Ижроси муддат талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди.

Қабуллар жараёнида кузатишимиз мумкинки, айрим фуқароларимиз тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш масаласида ҳанузгача туман ҳокимига мурожаат қилишдан тўхтамаяпти.

Бу борада шуни эслатиб ўтамизки, 2021 йил август ойидан ер ажратиш масаласи маҳаллий ҳокимликлар ваколатидан чиқарилган ва ер майдонлари фақатгина аукцион савдолари ўтказиш орқали ажратилиши белгиланган. Яъни ер олмоқчи бўлган фуқаро https://auth.e-auksion.uz/ портали орқали аукционда иштирок этади ва аукционда ютиб ололса, ер майдонига эга бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

👉👉👉 Лавҳамизда қабул жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_саломатлиги_Чилонзорда
#Универсал_прогрессив_потранаж

Чилонзор туманидаги 36-сонли оилавий поликлиника тиббий бригада ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига чиқиб ҳар томонлама чуқур тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

Потранаж тадбирлари давомида аҳоли тиббий муассасаларда ўтказиладиган тиббий кўриклар ва скрининг текширувларига таклиф этилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#БРИФИНГ

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туманда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси агрономи Муҳаммаджон Тусунов иштирокида брифинг ўтказилди.

👉👉👉Брифингда келтириб ўтилган муҳим маълумотлар билан лавҳамизда танишишингиз мумкин

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ertaga Toshkentda navbatdagi “Avtomobilsiz kun” aksiyasi o‘tkaziladi!

🗓24-aprel kuni aksiya doirasida barchani shaxsiy avtomobillar o‘rniga jamoat transporti, metro, velosiped kabi transport vositalaridan foydalanishga chorlaymiz!

#avtomobilsizkun

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️Бутун умрингиз давомида орзуингизга интилинг ва вақтингизни беҳуда сарфламанг.

👉👉👉 Чунки ҳавога учган вақт сиздаги барча яхши нарсаларни тортиб олади.

Афлотун


🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

👆👆👆(Чилонзор туманида жойлашган Муҳсинхон тўра масжиди ички қисми фотосурати)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi