Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Маънавият

Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги муносиб нишонланмоқда

Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоқ адабиётининг йирик вакили, буюк шоир Ажиниёз Қўсибой таваллудининг 200 йиллиги ЮНЕСКО доирасида халқаро миқёсда нишонланадиган юбилейлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан туманимиздаги таълим муассасаларида шоирнинг ижодиётига бағишларган бадиий кечалар ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси ҳамда 114-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ҳам ўқувчилар томонидан шоир ижодига мансуб шеърлар ифодали ўқилди ҳамда ўқувчилар иштирокида қўшиқ ва рақслар ҳам намойиш этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Озиқ_овқат_хавфсизлиги_Чилонзорда

Кунлар исиши билан озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи янада долзарблашади. Бу борада Чилонзор тумани ҳокимининг қатъий топшириғи асосида тумандаги деҳқон бозорлари, бозорлар шаҳобчалари, умумий овқатланиш тармоқларида туман СЭО ЖСХ таҳлилчилари томонидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Чилонзор деҳқон бозори" МЧЖда ВСЭЛ ходимлари иштирокида ўтказилган текширувлар натижасида хавфсизлиги кафолатланмаган ва бузилиш аломатлари бўлган 9 кг мол гўшти қиймаси, 7,5 литр сут маҳсулотлари, 8 кг ҳўл мева маҳсулотлари савдоси тақиқланиб, ўрнатилган тартибда браковка қилинди.

👉👉👉 Шу ўринда, туманимиз аҳолисидан озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётганда хушёр бўлишларини, маҳсулот сифатини текшириб, кафолатланган маҳсулотларнигина сотиб олишларини ва истеъмол қилишларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Депутатлар_ва_ёшлар_учрашуви

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутатлари ёшлар билан учрашиб, ёшларни қийнаётган муаммолар, уларнинг таклифлари, орзу-истакларини ўрганиб келмоқда.

Шунингдек, куни кеча туманимиздаги 183-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан ўтказилган учрашувда ҳам кенгаш депутатлари Лола Муротова, Мадамин Назиров, Рима Хидаятулиналар иштирок этди ва ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берди.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Фуқаролар_қабули_Чилонзорда

Бугун Чилонзор туманидаги "Дилобод" маҳалласида Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Тўхтаев ва Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Чилонзор тумани ҳокимлигининг барча масъуллари, тегишли ташкилотлар раҳабарлари иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулга 30 нафар фуқаролар мурожаат қилиб келди. Мурожаатчилар асосан уй-жой билан таъминланиш, ер ажратиш масаласи, саломатлигини тиклаш учун амалий ёрдам, коммунал соҳадаги муаммолар ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этиб беришни сўраб масъулларга юзланди.

Айрим муаммоларга шу ернинг ўзида ечим топилди, баъзи мурожаатчиларга ҳуқуқий йўл-йуруқлар кўрсатилди. Ижроси муддат талаб қиладиган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди.

Қабуллар жараёнида кузатишимиз мумкинки, айрим фуқароларимиз тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш масаласида ҳанузгача туман ҳокимига мурожаат қилишдан тўхтамаяпти.

Бу борада шуни эслатиб ўтамизки, 2021 йил август ойидан ер ажратиш масаласи маҳаллий ҳокимликлар ваколатидан чиқарилган ва ер майдонлари фақатгина аукцион савдолари ўтказиш орқали ажратилиши белгиланган. Яъни ер олмоқчи бўлган фуқаро https://auth.e-auksion.uz/ портали орқали аукционда иштирок этади ва аукционда ютиб ололса, ер майдонига эга бўлиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

👉👉👉 Лавҳамизда қабул жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Аҳоли_саломатлиги_Чилонзорда
#Универсал_прогрессив_потранаж

Чилонзор туманидаги 36-сонли оилавий поликлиника тиббий бригада ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига чиқиб ҳар томонлама чуқур тиббий кўриклардан ўтказилмоқда.

Потранаж тадбирлари давомида аҳоли тиббий муассасаларда ўтказиладиган тиббий кўриклар ва скрининг текширувларига таклиф этилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi