Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.99K subscribers
49.1K photos
5.4K videos
24 files
8.25K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари икки мамлакат санъат усталари ижросидаги концерт дастурини томоша қилдилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Тайинлов

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи вазифа бажарувчиси этиб Хикматиллаев Рихситилла Исматилла ўғли тайинланди.

Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Хирмонтепа” маҳалласи Ёшлар етакчиси лавозимида фаолият олиб борган.

Рихситилла Ҳикматиллаевни ушбу лавозим вазифа бажарувчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз ва келгуси ишларида мувафақиятлар тилаймиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Хотиржам бўлиш ҳазилакам гап эмас,

👉👉👉 бу – деярли бахтли бўлиш демакдир.

Гюстав Флобер

🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!

🔵Сhilonzor_tuman
i_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларида янги босқични бошлаб берган тарихий ташрифнинг биринчи куни муҳим воқеаларга бой бўлди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❗️Ёшларни касбга ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

“Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (213-сон, 17.04.2024 й) қабул қилинди.

🖊Унга кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш марказини (Марказ) ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади Хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади.

Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

📌Бунда хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар учун чет тили бўйича камида B2 даражадаги, “Ausbildung” (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар учун немис тили бўйича камида B1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиш талаб этилади.

✔️Ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ой ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#БСКлар_фаолиятидан

Чилонзор туманидаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "Техно ҳудуд" БСК ходимлари ҳам туну-кун аҳоли хизматида. Айни кунларда БСК ходимлари кўпқаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги эскирган ромларни янги АКФА ромларга алмаштириш ишларини олиб боришмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Эрта тонгдан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва БСКларда фаолият олиб бораётган ишчилар томонидан туманимизнинг катта кўчалари, яшил майдонлар, маҳаллалар ҳудудидаги кўпқаватли уйлар атрофлари, ирригация ариқларини тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг "Бешёғоч" кўчаси ҳам тозаланиб, ободонлаштирилди ва шинам масканларга айлантирилди.

Туманимиз ҳудуди тозалиги учун хизмат қилаётган соҳалар ходимларининг барчасига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#2_сектор
#Чилонзор_маҳалласи
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

"Чилонзор" маҳалласи ҳудудида аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш мақсадида туман Электр тармоқлари мутахассислари томонидан мавжуд трансформатор пунктлари, ҳаво линиялари ва шитларнинг созлик ҳолати ўрганилиб, аниқланган носозликлар бартараф этилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_тумани
#1_сектор
#Хайробод_маҳалласи

Туман Сув тармоқлари бўлими ходимлари томонидан ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида амалга оширилган таъмирлаш ишлари олиб борилган ҳудудларда қазилган чуқурлар текисланиб, асфальт ётқизилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi