Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.37K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.31K links
Download Telegram
Бугунги кунда четдан юқори ҳосилдор уруғлик чигит келтириб, 100 минг гектарга экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Хоразм 8 минг гектарга чигитни тўлиқ экиб бўлди. Андижон экишни яқинда тугатади. Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида экиш ишлари 10 фоиз, Қашқадарё, Наманган, Фарғонада 30 фоиз, Бухоро, Жиззах ва Сирдарёда 60 фоизга ҳам бормаслиги таъкидланди.

Мутасаддиларга бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Барча кластерлар фаолияти таҳлил қилиниб, улардаги хомашё ва айланма маблағ билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Чуқур қайта ишлашни жорий қилгани учун аксарият кластерлар яхши ишлаяпти, уларнинг фаолиятида кредитни қайтариш, ишлаб чиқаришнинг пасайиши билан боғлиқ муаммолар йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

Айрим кластерларга эса бироз кўмак берилса, унумдорлик ва экспорт янада ошади. Мутасаддиларга кластерларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Мулоқотда тадбиркорлар:

- корхоналарда меҳнат унумдорлигини ошириш;

- қўшилган қиймат солиғини бир кунда қайтариш амалиётини кенгайтириш;

- бўялган мато экспортини кенгайтириш;

- экспортолди кредитлар олишни соддалаштириш;

- тўқимачилик корхоналарининг объектларини қуришда енгиллик бериш;

- корхоналарнинг арзон молиявий ресурсларга эҳтиёжини қондириш;

- мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини оммалаштириш масалаларини кўтарди.

Давлатимиз раҳбари билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|X
Жумладан, мутасаддиларга:

- “А” рейтинги бор тадбиркорларга ҳам икки йил давомида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича бир кунда хулоса бериш тизимини йўлга қўйиш;

- хориждаги “эркин зоналар”нинг омборларини ижарага олиш, бўялган мато экспорт қилган корхоналарга хорижий валютада кредит ажратиш тизимини жорий қилиш;

- тадбиркорлар рейтингида “А” тоифадаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олиш ва уни 70 фоизи миқдорида айланма маблағ учун кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

- тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш;

- газлама, бўяш-пардозлаш, тайёр тикув-трикотаждаги 10 миллион долларгача бўлган лойиҳалар учун чет эл валютасида олинадиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиздан юқори қисмини компенсация қилиш;

- тўқимачилик корхоналари айланмаси учун берилган кредитларнинг қайтариш муддатини узайтириб, тадбиркорларга график бўйича ўз вақтида қайтарилган суммага тенг миқдорда “револьвер” кредит бериш;

- пойтахт ва вилоят марказларидаги йирик савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш бўйича асослантирилган таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди.

Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради.

Уюшма кластерлар ва тўқимачилик корхоналарига маҳсулот, инвестиция, экспорт ва иш ўринларини кўпайтиришга кўмаклашиши, брендлар билан ишлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиши, халқаро сертификатларга эга экспортчилар сонини ошириши, етакчи сорсинг, бренд ва ритейлерларни жалб қилиши, Европа давлатларида кенг қамровли тарғибот тадбирларини ўтказиши муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, кластерларда илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларда тадқиқот (R&D) гуруҳларини ташкил этиш таклиф этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тадбиркорларнинг фикрлари ва мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати

Агар билмаганлар сукут этганда, одамлар ўртасида хилоф кам бўларди.

Имом Ғаззолий

🌞🌼 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024-yilning may oyidan boshlab elektr energiyasi va tabiiy gazga tariflar oʻzgarishi munosabati bilan kam taʼminlangan oilalarga va ayrim toifadagi isteʼmolchilarga quyidagi ijtimoiy yordamlar koʻrsatiladi:

1️⃣ 1-maygacha boʻlgan muddatda yoqilgʻi-energetika resurslari narxlari oshishini hisobga olib, minimal isteʼmol xarajatlari qiymatini qayta koʻrib chiqiladi.

✔️Bunda, 1 mlnga yaqin eng kam pensiya va nafaqa oluvchilarning pensiya va nafaqa miqdorlari minimal isteʼmol xarajatlari qiymatidan kam boʻlmagan miqdorda qayta hisoblanadi.

2️⃣ Aholining muhtoj qatlamlarini isitish mavsumida qoʻshimcha ijtimoiy himoyasini taʼminlash uchun 2024-yil noyabrda “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali bolalar nafaqasi va moddiy yordam tayinlangan oilalarga 270 ming miqdorda bir martalik kompensatsiya ajratiladi.

Ushbu kompensatsiya orqali, qariyb 1,5 mln. kam taʼminlangan oilalarning ijtimoiy himoyasi taʼminlanadi.

🔘Mazkur kompensatsiya “mahalla yettiligi” xulosalari asosida “Ijtimoiy himoya yagona reyestri”ga kirmagan qoʻshimcha 200 mingdan ortiq muhtoj oilalarga ham toʻlab beriladi.

Bunda, “mahalla yettiligi” tomonidan muhtoj oilalar roʻyxatlari uyma-uy yurgan holda shakllantiriladi.

3️⃣ Elektr energiyasi va tabiiy gaz boʻyicha quyidagi miqdorlardagi isteʼmol uchun bazaviy meʼyor doirasidagi hamda bazaviy meʼyordan oshgan narxlar oʻrtasidagi farq kompensatsiya qilib beriladi:

🟣tabiiy gaz uchun – oyiga bazaviy meʼyordan ortiq foydalanilgan 250 kub metrgacha;

🟣elektr energiyasi uchun – oyiga bazaviy meʼyordan ortiq foydalanilgan 150 kVt soatgacha.

⚡️Ijtimoiy meʼyordan ortgan isteʼmol uchun kompensatsiya olish uchun ehtiyojmand oila “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga ariza beradi va kompensatsiya keyingi oyda haqiqiy isteʼmolidan kelib chiqib toʻlab beriladi.

Mazkur kompensatsiya toʻlovlari Oʻzbekiston Respublikasining Davlat byudjeti mablagʻlari hisobidan Ijtimoiy himoya milliy agentligi orqali toʻlab beriladi.

📝 telegram 💻 instagram
📝 facebook 🐧 xcom
🎞 youtube 🎖 ihma.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Мен_ҳам_аскар_бўламан
#Танловнинг_туман_босқичи

Ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик, улар қалбида миллий руҳ, миллий ғурур, она Ватанга садоқат каби юксак фазилатларни сингдириш, шунингдек, халқи ва Ватанга садоқат билан хизмат қиладиган, азму шижоатли ёшларни тарбиялаш, ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг онгу-шуурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси, Чилонзор туман Мудофаа бўлими, Чилонзор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Чилонзор туман Миллий гвардия бўлими, Чилонзор туман “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорлигида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзусида ватанпарварлик танловининг Чилонзор тумани босқичи ўтказилди.

Танловда Чилонзор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги жами 25 та мактабдан ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Танлов “Саф тайёргарлиги”, “АК-74 автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш”, “Оммавий қирғин қуролларидан химояланиш воситаларини кийиш” (норматив бўйича), “Савол-жавоб”, “Тест саволлари” каби 5 та йўналишдаги шартлар асосида ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра:

1 – ўринни 168-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Даниил Павлов;

2 – ўринни 173-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси Умар Эргашев;

3 – ўринни 195-ИДУ мактабининг Мухиддин Махмуджоновлар қўлга киритди.


👏👏👏Ғолиб бўлган ёшларимизни биз ҳам табриклаймиз ва кейинги босқичларда ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз!👏👏👏

👉👉👉 Лавҳамизда танлов жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18-19 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Республики Таджикистан Эмомали Рахмона 18-19 апреля посетит эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Чилонзор_индустриал_ҳудуди
#Топотасвир_тақдимоти

Туман ҳокимига топотасвир тақдим этилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-201-сон қарори асосида туман ҳокимлигининг тегишли қарори билан «Чилонзор индустриал ҳудуд»ни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ва фаолиятини бошлади ҳамда 320 га ҳудудга «Чилонзор индустриал ҳудуд» мақоми берилди.

Мазкур қарорнинг 4-бандида: «Индустриал ҳудуд» таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари ўрнатилган тартибда тасдиқланиши белгиланган.

Бугунги кунда «Индустриал ҳудуд»нинг 320 га майдони топотасвир ишлари бажарилиб, чегара ҳудудлари тасдиқланиш учун туман ҳокимига тақдимоқ қилинди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Бўрижар_канали
#Қирғоқлар_ободонлаштирилади

"Бўрижар" канали соҳилида бунёд этиладиган сайилгоҳ лойиҳаси жойига чиқиб ўрганилди

Чилонзор тумани серсув ҳудудда жойлашган. Туманимиз ҳудудидан кўплаб каналлар оқиб ўтади. Шундай серсув каналлардан бири "Бўрижар" канали бўлиб, бир нечта маҳаллалар ҳудудидан оқиб ўтади.

Туман ҳокимлиги томонидан ушбу канал қирғоқларини аҳоли ҳордиқ чиқарадиган сайилгоҳга айлантириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Канал бўйлаб 5, 5 километр соҳилда велосипедлар ҳаракатланадиган йўлак, пиёдалар йўлаги, яшил майдонлар, аҳоли ҳордиқ чиқарадиган ўриндиқлар ўрнатиш, болалар ўйингоҳлари ва савдо расталари қурилиши бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди ва айни дамларда лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланиши арафасида.

Бугун туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва тегишли масъуллар лойиҳа асосида олиб бориладиган ишларни жойига чиқиб ўрганди ва бу борада масъулларга ўз таклифлари ва тавсияларини берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi