Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.3K subscribers
49.7K photos
5.49K videos
24 files
8.32K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Наманган вилояти фаоллари йиғилишида ҳудуддаги ишлар таҳлил қилиниб, амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Вилоятда 2020-2021 йилларда қиймати 16,3 триллион сўмлик 1953 та ҳудудий лойиҳа амалга оширилиб, 55 минг янги иш ўрни яратилади.
Уй-жой, инфратузилма қурилиши, аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш, таълим, маданият соҳаларини ривожлантириш, экспортни кенгайтириш юзасидан вазифалар белгиланди.

На совещании актива Наманганской области с участием Президента Шавката Мирзиёева глубоко проанализировано текущее состояние региона и определены актуальные задачи на перспективу.
В 2020-2021 годах в области будут реализованы 1 953 проекта на сумму 16,3 триллиона сумов, будет создано 55 тысяч новых рабочих мест.
Поставлены задачи по строительству жилья, инфраструктуры, обеспечению населения питьевой водой, развитию образования и культуры.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб
#27_июнь

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир қатор раҳбарлар ўз ташкилотидаги ахборот хизмати фаолиятига баҳо берди.

Матбуот котиби ким? Ахборот хизмати нима учун керак? У қандай вазифаларни бажаради? Раҳбарлар уларнинг фаолиятидан мамнунми? Шу каби саволларга жавобларни бизнинг махсус кўрсатувимизда томоша қилинг.

Сифатли видео

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳалла идоралари ва гузарлари замонавий ва шинам бўлиши керак

Чилонзор туманидаги 51 та маҳалланинг аксариятида бугунги кунда замонавий маҳалла бинолари ва гузарлар қуриб фойдаланишга топширилган. Айрим маҳаллаларда қурилиш ишлари давом этмоқда.

🏠 Албатта, маҳалла идоралари ва гузарлари шу масканнинг кўркига кўрк қўшиб туриши керак. Шу боис, туман ҳокими Сарвар Махаметов ҳали қурилиши битмаган маҳалла идоралари бўйича маҳалла оқсоқоллари ва қурилишга масъул бўлган тадбиркорлар билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда қуриладиган маҳалла идоралари замонавий шаклда бўлиши, гузарлар ҳам шинам қилиб қурилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди ва бу борада масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Обод хонадон-обод кўча –обод маҳалла” тадбирлари давом этмоқда

🌿🌴🌷 Чилонзор туманининг барча маҳаллаларида хонадонлардан тортиб, кўча ва маҳаллаларнинг барча ҳудудларигача ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
“Навбаҳор”, “Бектўпи”, “Хирмонтепа” маҳаллаларида ҳам кўчалар тозаланиб, уй олди майдонлари, кўча юзларига манзарали гуллар экилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Чанқоқбосди ичимликлар саломатлик учун хавфсиз бўлиши керак

🌞 Мана, юртимизга ёз чилласи ҳам кириб келди. Ёзнинг иссиқ кунларида салқин ичимликларга бўлган талаб ортиб, аҳоли гавжум жойларда, бозорларда турли шарбатлар, морс, айрон каби чанқоқбосди ичимликлар савдоси авж олади.

Кўчма савдо билан шуғулланувчи шахслар томонидан санитария-гигиена талабларига риоя қилинмай қўлбола усулда тайёрланиб, сифат назоратисиз сотилаётган ичимликларни истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун хавф туғдириши табиий.

Чилонзор туманида бундай ичимликларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг фаолиятига чек қўйилмоқда. Ушбу ичимликларни тайёрлаш жараёни, сақланиши ва тарқатилиши назоратга олиниб, аҳоли саломатлиги учун хавф туғдирмайлиган тартибда мижозларга хизмат кўрсатиш лозимлиги сотувчиларга тушунтирилмоқда.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Дўмбиробод” маҳалласи ҳудуди тўлиқ дезинфекция қилинди

🔺 Шу кунларда шаҳримизда коронавирус инфекцияси тарқалиш даражаси аҳоли орасида ҳам ошмоқда. Бу эса тезкор ва тизимли тадбирлар кўришни тақозо қилади. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллалар ҳудудлари график асосида мунтаззам равишда дезинфекция қилиб келинмоқда.

☑️ Бугун “Дўмбиробод” маҳалласидаги барча кўп қаватли уйлар йўлаклари, кириш йўллари, болалар майдончалари, кўчалар, ижтимоий объектлар биноларида тўлиқ дезинфекция тадбирлари ўтказилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Карантин даврини юртимизда ўтказаётган туркманистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

💠 Ёшлар ойлиги доирасида Чилонзор туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан карантин даврини юртимизда ўтказаётган туркманистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.
🔵 Тошкент давлат педагогика университетининг талабалар уйида истиқомат қилаётган 24 нафар туркманистонлик талабалар ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар кенгаши мутасаддилари, Чилонзор туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда университет раҳбарияти иштирокида ўтган тантанали тадбирда турли мавзуларда савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар туркманистонлик талабаларни Ёшлар куни билан самимий табриклади. Тадбир якунида талаба ёшларга байрам совғалари топширилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати