Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.84K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Коронавирус юқтириш ҳолатлари давом этмоқда

♦️ Соғликни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра бугун мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 6755 нафарни ташкил қилмоқда. Энг хавотирлиси, аҳоли орасидан ҳам вирус юқтираётганлар борлигидир.
Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш бўйича тузилган профилактика инспекторлари, Миллий гвардия туман бўлими ва туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларидан иборат 8 та ишчи гуруҳ аъзолари аҳоли орасида профилактика ва тарғибот ишларини олиб бормоқда. Аҳоли саломатлигини хавф остига қўйиб, карантин қоидаларига амал қилмаётган 2544 нафар фуқарога нисбатан эса маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Вазият ҳамон хавотирли эканини инобатга олиб, Чилонзор тумани ҳокимлиги аҳолидан ён-атрофдаги одамлар билан ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, имкон қадар камроқ мулоқотда бўлишни ва албатта, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, озодаликни сақлаш, қўлларни яхшилаб, қайта-қайта ювиш, кўчага чиққанда ниқобни тўғри тақиб юриш каби карантин қоидаларига мунтазам равишда қатъий риоя этишларини сўраб қолади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олдилар.

В Москве состоялись переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента России Владимира Путина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Лидеры также обменялись мнениями по международной и региональной повестке. Согласовали график предстоящих встреч на высшем уровне, в том числе вопросы подготовки и проведения очередных саммитов СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
126- ва 232- мактаблар замон талаблари даражасида таъмирланиши керак

🔰 Донишманд уломоларнинг фикр қилишича, болаларнинг илм олиши учун сарфланган инвестиция, яъни маблағ давлатнинг тараққий этиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишни кафолатлайдиган энг фойдали инвестиция ҳисобланади. Бу борада бугунги кунда Чилонзор туманида таълим муассасаларини таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни даврда туман ҳокимлиги Инвестиция дастурига кўра 4 та мактабда замонавий стандартлар асосида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва тегишли мутасаддилар таъмир ишлари давом этаётган 126- ва 232- умумтаълим мактаблари биносидаги қурилиш - таъмирлаш ишларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими таъмирлаш ишларига масъул бўлган мутасаддиларга ишни янада сифатли давом эттириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланганлиги сабабли ушбу ҳудудда 25 июнь куни 11:00 дан 17:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан айрим манзилгоҳларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

* Чилонзор 10-16-17-мавзелари;
* Ц-мавзеси;
* “Наққошлик” МФЙ;
* “Дўмбрабод” МФЙ;
* “Катта Дўмбрабод” МФЙ;
* Гавҳар МФЙ;
* “Тирсакобод” МФЙ;
* “Катта Қозиробод” МФЙ.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Как сообщает Пресс-служба ООО «Худудгаз Тошкент шахар», из-за выявления утечки газа в подземном газопроводе на улице Бунёдкор в Чиланзарском районе 25 июня с 11:00 до 17:00 на данной территории будут проведены ремонтные работы.

В связи с этим по некоторым локациям будет временно прервано газоснабжение.

* Чиланзар кварталы 10-16-17;
* Квартал-Ц;
* МСГ «Наккошлик»;
* МСГ «Домбрабад»;
* МСГ «Катта Домбрабад»;
* МСГ «Гавхар»;
* МСГ «Тирсакобод»;
* МСГ «Катта Козиробод».

Газоснабжение будет восстановлено после окончания ремонтных работ.

ООО «Худудгаз Тошкент шахар» приносит извинения за доставленные неудобства.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🚧Чилонзор туманидаги кўчаларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, Фарҳод кўчасининг “Чилонзор” метро бекатидан Фарҳод деҳқон бозоригача бўлган қисмини жорий таъмирлаш ишлари якунига етди. Йўлсозлик ишларига 26 нафар ишчи ва 20 дона махсус техника жалб қилинди.

Фотосуратлар https://t.iss.one/grandroad дан олинган.

***

🚧В Чиланзарском районе продолжается ремонт проезжей части улиц. В частности, завершён «ямочный ремонт» и асфальтирование участка улицы Фархадской от станции метро «Чиланзар» до Фархадского рынка. На дорожных работах были задействовано 26 рабочих и привлечено 20 единиц специальной техники.

Фотографии с канала: https://t.iss.one/grandroad
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter