Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.93K subscribers
50.1K photos
5.53K videos
25 files
8.38K links
Download Telegram
#Ўрганиш
#Чилонзор_тумани_3_сектор
#Кўтарма_маҳалласи
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон

Хабар берганимиздек, туманимизнинг "Кўтарма" маҳалласида "Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон" дастури доирасида кенг қамровли қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва бошқа масъуллар маҳаллада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Ўрганиш давомида масъуллар ишларнинг сифатини кўздан кечирди ва таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш юзасидан қурувчи ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка элчиси ва элчихона ходимлари "GOLD MOON TASHKENT" МЧЖга экскурсияга келди

Бугун Чилонзор туманида жойлашган "GOLD MOON TASHKENT" МЧЖ корхонасига мамлакатимиздаги Америка элчихонаси делегацияси экскурсияга келди.

Делегацияга туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев ва бошқа масъул раҳбарлар ҳамроҳлик қилди. Экскурсия жараёнида делегация аъзолари корхона фаолияти билан яқиндан танишди ва унда ишлаб чиқарилаётган заргарлик маҳсулотларини кўздан кечиришди.

👉👉👉 Лавҳамизда жараёнлар
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,

👉👉👉 Билки, нишона анга иймон эрур.

(Кимдаки имон бўлса, у инсон саналади. Имони йўқ одам инсон саналмайди)

Алишер Навоий


🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хайрли_ташаббус

Масжидлар атрофига 600 туп мевали ва манзарали дарахтлар ва 2000 туп турли гуллар кўчатлари ўтқазилди

Мана қутлуғ Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб бормоқда. Айни даврда туманимизда кўплаб хайру саховат тадбирлари, эҳтиёжманд оилалар, бетоб ётганлар, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинмоқда ва кўплаб хайрли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, бугун эрта тонгдан туман ҳокимлиги ташаббуси билан муборак Рамазон ҳайити байрамига тайёргарлик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон-яшил маконда бирга яшайлик!" шиори остида туманимизда жойлашган 16 та масжид бош имомлари иштирокида масжидлар ҳовлиси ва атрофидаги яшил майдонларга жами 600 туп мевали ва манзарали дарахтлар, 2000 тупдан кўпроқ райҳон, садарайҳон ҳамда турли хил гулларни экиш ишлари амалга оширилди.

👉👉👉Қутлуғ байрам арафасида амалга оширилган бундай хайрли ташаббус туманимиз ҳудуди бўйлаб давом этади. Байрам араасида барча маҳаллалар, кўчалар, яшил майдонлар ободонлаштирилиб, боғу-гулзорларга айлантирилади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
📌 7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни

‼️ Саломат бўлинг ва узоқ умр кўринг!

🗓 Бугунги кун саломатлиги ҳақида доимо қайғурадиган, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилашга интилувчи ҳар бир инсон учун муҳим санадир.

📜 Бундан роппа роса 76 йил аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. Ўшандан буён ҳар йили мазкур сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади.

🩺 Ўзбекистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиб, унинг юртимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда саломатлик билан боғлиқ масалаларнинг халқаро даражадаги ечимига муносиб ҳисса қўшиб келинмоқда.

👩🏻‍⚕️ Ушбу санани нишонлашдан кўзланган асосий мақсад — аҳолига саломатлик улуғ неъмат эканлигини англатиш. Шу боис бу кун глобал муаммоларга бағишланган турли шиорлар остида нишонланади. Ўтган йиллар давомида унинг мавзуси руҳий, юқумли касалликларга қарши кураш, фаол турмуш тарзи ва узоқ умр кўришни тарғиб қилиш, иқлим ўзгаришининг одамлар саломатлигига таъсири муаммоси, оналар хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилиш бўлганди.

📎 Бу йилги Бутунжаҳон саломатлик кунининг мавзуси эса “Менинг соғлигим — менинг ҳуқуқим” деб белгиланган. Унинг ғояси ҳар бир инсоннинг қаерда бўлишидан қатъи назар, сифатли тиббий хизмат, таълим ва ахборот олиш, шунингдек тоза ичимлик суви, тоза ҳаво, меъёрида овқатланиш, сифатли уй-жой, муносиб меҳнат шароитлари ва экологик муҳитга бўлган ҳуқуқларга эгалигини илгари суришдан иборат.

📑 Ўз вақтида олиб борилган профилактика, соғлом турмуш тарзи, ўзи ва атрофдагиларнинг саломатлигига масъулиятли муносабатда бўлиш, соғлиқ ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган товар ва хизматларни танлаш — буларнинг барчаси саломатлик ва узоқ умр кўриш учун зарур шарт-шароитлардир.

📌 Бугун, фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор саломатлик – бебаҳо бойлик эканини эслатиб ўтмоқчимиз.

‼️ Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Учрашув

Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олди олиш

Юртимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш масаласи, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.

Чилонзор туманидаги "Хайробод" маҳалласи идорасида Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Чилонзор тумани кенгаши раиси, Б. Раҳимов, "Хайрабод" МФЙ раиси О.
Ғуломов хамкорлигида  “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва уларнинг олди олиш” мавзуси  доирасида  учрашув ташкил этилди.

Дарҳақиқат, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки жаҳонда тобора долзарблик касб этаётгани, унинг олдини олишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги тадбирда алоҳида қайд этилди.

Учрашув қизғин баҳс-мунозаралар билан бӯлиб ӯтиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi