Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.52K subscribers
56.6K photos
6.33K videos
27 files
9.23K links
Download Telegram
Маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган маблағларидан самарали фойдаланиляптими?

♻️ Давлатимиз раҳбари томонидан бюджет маблағлари ва уни сарфлаш жараёнлари шаффоф бўлиши кераклиги талаб этилмоқда. Дарҳақиқат, бюджет маблағлари – бу халқнинг пули, халқнинг ризқи. Шундай экан, иқтисодга йўналтирилган бюджетнинг ҳар сўми фойда келтириши, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шарт. Айтиш жоизки, ҳозирда Чилонзор тумани ҳокимлиги тизимида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ҳам самарали фойдаланилмоқда.

Маҳаллий бюджетнинг ортириб бажарилган маблағлари ҳисобидан "Оқтепа" маҳалласи ички кўчаларининг 9 минг 800 метр квадрат қисмидаги асфальт қопламасини таъмирлаш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда асфальтлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Гулистон” ва “Бектўпи” маҳаллаларида дезинфекция тадбирлари ўтказилди

☸️ Аҳоли саломатлигини асраш энг муҳим масалалардан бирига айланган айни пайтда Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тузилган қатъий график асосида барча маҳаллаларда мунтаззам дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, бугун ҳам “Гулистон” ва “Бектўпи” маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларнинг йўлаклари, болалар майдончалари, ижтимоий объектлар бинолари, йўллар тўлиқ дезинфекция қилинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг биринчи чорагида Чилонзор тумани ҳокимлиги маҳаллий бюджетидан орттирилган маблағлар ҳисобидан “Гулистон” маҳалласи ички кўчаларининг 2 минг 500 метр квадрат қисми асфальт қилинди. Кўп йиллик орзулари амалга ошиб, йўллари равонлашаётганидан маҳалла аҳли мамнун бўлмоқда.
“Гулистон” маҳалласида олиб борилаётган асфальтлаш жараёнлари билан лавҳамиз орқали танишинг!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

🔎 «Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

🕑 Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.

🧪 Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда».

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКАда Коронавиурсга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️

Коронавирусдан тузалган бемор карантин тугагандан кейин ҳам шифокор назоратида турадими?

❗️Йўқ, ҳеч қандай шикоятлар бўлмаса, шифокор назоратида бўлиш шарт эмас.

〰️〰️〰️〰️

Бозор, супермаркет, транспорт ва бошқа жойларда коронавирус юқтириш мумкинми? Эҳтиёт чораси сифатида нима қилиш лозим?

❗️Албатта, эҳтиёт чоралари кўрилмаса, вирус юқтириш эҳтимоли жуда юқори. Санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, яқин алоқада бўлмаслик керак.

〰️〰️〰️〰️

Кундан-кун ҳаво исиб бормоқда, коронавирус иссиқда нобуд бўлиши ростми?

🦠 Коронавирус 30*С ва ундан юқори даражада юқтириш фаоллигини тўлиқ йўқотади. Ҳаво намлигининг пасайиши ва тўғридан-тўғри тушувчи қуёш нурлари вирусни нобуд қилади. Ҳаво ҳарорати 70*С ва ундан юқори бўлганда вирус тўлиқ йўқолади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Туман ҳокими “Бектўпи” маҳалласини ўрганди

♻️ Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан мавжуд 51 та маҳаллада ободонлаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини яхшилаш, ишлаш истагида бўлган вақтинча ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш йўналишларида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Албатта, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятлари бор, шарт-шароитлари ҳам ҳар хил. Шу боис ҳам, бу ҳудудларда ислоҳотларни амалга ошириш учун маҳаллани, аҳолисининг турмуш тарзини ўрганиш керак.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва тегишли масъуллар биргаликда маҳаллаларга бориб, барча йўналишлар бўйича ўрганишлар ўтказмоқда. Албатта, туман ҳокимлиги мутасаддиларининг бундай ўрганишлари ва ишларни тизимли йўлга қўйиши натижасида тумандаги маҳаллалар обод манзилларга айланмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди.
Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Российскую Федерацию с рабочим визитом.
В столичном аэропорту Внуково главу нашего государства встречали официальные представители Правительства России.
В соответствии с программой пребывания сегодня вечером в Кремле пройдут переговоры с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter