Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.61K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
#Яшил_макон_Чилонзорда
#2_сектор
#3_Катта_Чилонзор_маҳалласи

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ижроси доирасидаги ишлар Чилонзор тумани 2-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам қизғин давом этмоқда.

Куни кеча "3-Катта Чилонзор" маҳалласида ҳам Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Норбоев бошчилигида ҳашар ташкил этилиб, маҳалла ҳудудидаги яшил майдонларга мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тарғибот

232-сонли умумтаълим мактабида "Мен ҳам аскар бўламан" деб номланган тадбир ўтказилди

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор туман бўлинмаси ҳамда Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида 232-сонли умумтаълим мактабида "Мен ҳам аскар бўламан" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда Чилонзор тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари М.Мамадаминов ва Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Р.Хикматовлар ўқувчи-ёшларга ўз тавсияларини беришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА 17 000 000 СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан, ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

1) Нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун;

2) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

❗️ Субсидиялар юқоридаги икки йўналишдан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 баравари (17 000 000 сўм)гача миқдорда ажратилади.

👉
@Yurist_Blogerr
#Яшил_макон_Чилонзорда
#3_сектор
#Қатортол_маҳалласи

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 3-секторда жойлашган маҳаллаларда ҳам ишлар қизғин давом этмоқда.

Шунингдек, "Қатортол" маҳалласига бириктирилган ишчи гуруҳ томонидан маҳалланинг яшил ҳудудларига 42 туп мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi