Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.67K subscribers
50.4K photos
5.53K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиздаги ўқишни истаган, яхши мутахассис, зўр ихтирочи, ташаббускор ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларнинг барчаси қўллаб-қувватланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар билан учрашувидаги энг қизғин ва қизиқарли жараёнларининг умумий тафсилотини репортажимизда кўринг.

Бу учрашувнинг алоҳида мавзу ва йўналишларига яна тўхталиб ўтамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
“Бектўпи” маҳалласи ўрганилди

♻️ Президентимиз бугунги кунда барча раҳбарлардан ишхонада ўтириб эмас, жойларга бориб секторлар кесимида, маҳаллалар кесимида, керак бўлса, оилалар кесимида ҳар бир фуқаронинг муаммосини чуқур таҳлил қилиб ўрганиш ҳамда уларнинг таклифларини ҳам эътиборга олиб иш кўришни талаб қилмоқда.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам маълум график асосида маҳаллаларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Чилонзор тумани хокими Сарвар Махаметов бошчилигида барча тегишли мутасаддиларнинг тумандаги Бектўпи махалласида ўтказган ўрганишлари ҳам худди шу мақсадга хизмат қилади.

Маҳаллани ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд камчилик ва муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Times.uz
#cўраган_эдингиз

Дўкондан харид қилинган маҳсулотларни дезинфекция қилиш шартми?

Дўкондан олиб келинган сумка ва маҳсулотлар ўрами, яъни қадоғини дезинфекцияловчи воситалар билан тозалаш керак.

🚙🧴Агар савдо марказига шахсий машинангизда борсангиз, яхшиси, дезинфекцияни харидларни машинага юклашдан аввал қилган маъқул.

🥕🍏 Мева ва сабзавотларни яхшилаб ювиш, маҳсулотлар ўрамини овқатланиш столи устида очмаслик, сумкани бўшатгандан сўнг қўлларни ювиш керак.

❄️👋 Музлатгичга қўйиладиган ёки болалар қўлига тушадиган маҳсулотларни махсус воситалар билан ювиш ва дезинфекциялаш зарур.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from News 24/7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Сиз кучлисиз, бақувват-бақувват овқат ейсиз, ўзингизга ишонасиз ва коронавирусни енгаман деб ўйлайсиз. Лекин вирус одам эмас: ёқасини маҳкам ушлаб, оёғини чалиб йиқитаман десангиз. У кўзга кўринмас рақиб. У сизни йиқитади. Истаган жойида йиқитади — ишда, уйда, кўчада...

Видеони кўринг, хулоса чиқаринг! Ўзингизни ҳимоя қилинг, беэътибор ва беписанд бўлманг!

👉 @newsxabarlar
Forwarded from Times.uz
❗️(+94) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6119 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 69 та — карантин марказидаги фуқаролар, 12 та — Тошкент вилоятида (10 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 9 та — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 4 та — Сурхондарё вилоятида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, биттаси аҳоли орасида).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️Чилонзорда дўкон сотувчиси, Юнусободда бир оиланинг 6 аъзоси, Чирчиқда сектор ходимида коронавирус аниқланди

Аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Чилонзор туманидаги дўкон сотувчиси (Сергели туманида яшайди),

◽️Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А. исмли фуқарода ҳамда унинг ўғли ва қизи,

◽️Пойтахтимизда
бўлиб турган Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи О. исмли фуқаро,

◽️Учтепа туманида яшовчи 3 нафар нафақада бўлган фуқаролар,

◽️Юнусобод туманидаги бир оиланинг 6 нафар аъзоси (52-оилавий поликлиникага мурожаат қилган),

◽️Наманган вилояти Поп тумани Ғурумсарой маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро,

◽️
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектори иш юритувчиси Г. исмли фуқаро,

◽️Ўртачирчиқ туман туғруқ бўлимидаги бемор З. исмли фуқаро.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Бир кечада 63 кишида коронавирус аниқланди, беморлар сони 6200 дан ошди

🦠 Аҳоли орасида (янги касалланишлар): Бухорода — 11 киши, Сирдарёда — 1 киши.

48 нафари карантин марказида, 2 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган (Бухоро), 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи (Сирдарё).

📈 Ўзбекистондаги жами беморлар — 6216 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

⚡️ “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизматининг хабарига кўра 2020 йил 22 июнь куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ тасарруфидаги “Чилонзортумангаз” филиали ходимлари томонидан Чилонзор тумани Фурқат кўчасидаги ўрта босимли газ қувурида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилади.

☑️ Шу муносабат билан, Чилонзор тумани Фурқат 1-2-тор кўчаларидаги -240 та ерли, битта кўп қаватли уйнинг 48 та, “Бешёғоч” кўчаси 8-9 икки қаватли уйниг – 60 та аҳоли хонадонлари ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчилари соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.

☑️ Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
🔘 “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.
Forwarded from Times.uz
Янги турдаги коронавирус COVID-19 га чалинганлар дунё бўйича 9 млнга яқинлашди. Қарийб 465 минг киши ушбу касалликдан вафот этди. Ўзбекистонда ҳам вазият жиддий. Касалланганлар 6216 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уч қоидага муттасил риоя қилинг:

❗️Ниқоб тақишни унутманг
❗️Озодаликка риоя қилинг
❗️Ижтимоий масофа сақланг

Манба 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкентда уй бекаси, Хоразмда ҳайдовчи — аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоси,

◽️Учтепа тумани яшовчи М.М.

◽️Миробод туманида яшовчи Н.Ш.

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.

◽️Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.

◽️Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.

◽️Мудофаа ишлари бошқармаси Юқоричирчиқ тумани ходими Д.А.

◽️Янгийўл туманида яшовчи М.М. ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.

◽️Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган),

◽️Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Биласизми

🔰 Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

🔸 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;

🔸 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

🔸 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

🔸 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

🔸 ёлғиз пенсионерлар.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг 2017 йилдаги Чилонзор туманига ташрифи доирасида берган кўрсатмалари асосида “Ориент керамик” корхонасини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Ўтган йилнинг июль ойида ўз фаолиятини бошлаган корхонанинг умумий қиймати қарийб 14 миллион доллар бўлиб, йилига 3,6 миллион квадрат метр керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Айни пайтда бу ерда 270 дан ортиқ ишчи ва мутахассис меҳнат қилмоқда. Корхонада янги иш ўринлари ҳам яратилмоқда. Шу боис, Чилонзор тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи ва бевосита туман прокуратурасининг ташаббуси билан ташкил этилган иш излаётган ёшларнинг навбатдаги саёҳати айни шу корхонада ўтди.
🟢 Ёшларнинг корхона бўйлаб саёҳати ва таассуротлари билан лавҳамиз орқали танишинг.
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Ўзбекистон ҳаво йўллари", "Ипотекабанк" ва Бухородаги хорижий корхона ишчилари — аҳоли орасида касаллик аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот:

◽️Шайхонтоҳур туманида яшовчи Г.И. (санаторийга ётиш мақсадида тест топширган) ва З.Г. (шифохонага ётиш учун тест топширган),

◽️“Ипотекабанк”нинг Чилонзор туман филиали ходими Ф.А.

◽️“Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ ходими Ш.Д.

◽️Тошкент шаҳридаги “AMG” МЧЖ ходими К.М.

◽️Самарқанд шаҳар санитария-эпидмиология осойишталиги маркази ходими,

◽️Бухоро
вилоятидаги хорижий корхонанинг 4 нафар ишчисида,

◽️
шу худуддаги иссиқхонанинг 5 нафар ишчисида,

◽️
вилоятда яна 2 нафар фуқарода,

◽️Андижон вилояти Пахтаобод туманида яшовчи Х.Т. (Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги “F-market” дўкони сотувчиси),

◽️Сирдарё
вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.А.

БАТАФСИЛ: @ssvmatbuotkotibi

〰️〰️〰️〰️

⚡️⚡️Сотрудники АО «Узбекистон хаво йуллари», АКИБ «Ипотекабанк» и иностранного предприятия в Бухаре — информация о местах и лицах, у которых выявлен коронавирус:

◽️у жителей Шайхантахурского района Г.И. (сдал тест для поездки в санаторий) и З.Г. (сдал тест для госпитализации)

◽️у сотрудника Чиланзарского филиала «Ипотекабанка» Ф.А.

◽️у сотрудника АО «Узбекистон хаво йуллари» Ш.Д.

◽️у сотрудника ООО «AMG», расположенного в Ташкенте, К.М.

◽️у сотрудника Центра санитарно-эпидемиологического благополучия города Самарканда

◽️у 4 работников иностранного предприятия, расположенного в Бухарской области

◽️у 5 работников теплицы, расположенной в Бухарской области

◽️еще у двух жителей Бухарской области

◽️у жителя Пахтаободского района Андижанской области Х.Т. (продавец магазина “F-market”, расположенного в Яккасарайском районе города Ташкента)

◽️у жителя города Гулистан Сырдарьинской области Г.А.

ПОДРОБНЕЕ: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇪🇸 Чўмилиш ҳавзаларидаги сув коронавирусга текширилмоқда

Испания ҳукумати чўмилиш ҳавзаларида оқава сувлар таркибида коронавирус бор-йўқлигини аниқлаш учун таҳлилдан ўтказишни сўради. Бу ҳақда "El Pais" газетаси маълум қилди.

💦 Таҳлил учун кўп сонли потенциал фойдаланувчилари бўлган машҳур чўмилиш ҳавзалари танлаб олинди.

🔎 Шунингдек, чўмилишга мўлжалланган дарё ва сув ҳавзалари суви етарли даражада тозаланмаган муниципалитетларда сувни регенерация (яроқлилигини тиклаш) таҳлили ҳам олиб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Чилонзор тумани бўйлаб обод масканлар кўпаймоқда


🌿 Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшасида "Обод хонадон- обод кўча -обод маҳалла " тамойилига кўра кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.


Шу жумладан, Чилонзор туманининг "Дўмбиробод" маҳалласи ҳамда "Гавҳар" "Лутфий" "Арнасой" кўчалари ҳудудида эрта тонгдан ишлар бошланиб, кўчалар, хонадонларнинг атрофи чиқиндилардан тозаланди.

Шу ўринда айтишимиз жоизки, туманимизнинг барча ҳудудларида ушбу дастурлар асосида ишлар қизғин давом этмоқда.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати