Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.63K subscribers
50.4K photos
5.54K videos
25 files
8.42K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Бошқарув сервис компаниялари фаолиятидан аҳоли мамнунми?


⚡️ Ўтган куз-қиш мавсумида аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ва аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликлар ичида Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг ертўласидаги носозликлар кўпроқ учраган эди. Шуни ҳисобга олиб ҳозирда кўп қаватли уйларнинг ертўлалари бирма-бир юқори босим остида ювилиб, текшириб чиқилмоқда. Бу жараёнда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.


☸️ Бу борада туманда олдинги ХУЖМШ ўрнида ташкил этилган 12 та Бошқарув сервис компаниялари томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, бугун Чилонзор тумани 18-мавзесидаги 4 та кўп қаватли уйларнинг ертўласи ''GRAND-GREAT SILK ROAD SERVICE'' бошқарув сервис компанияси томонидан аввал юқори босим остида ювилиб, сўнгра аниқланган камчиликлар асосида мукаммал таьмирдан чиқарилди. Бундан ташқари, турли хил ҳашорот ва зараркунандаларга қарши тўлиқ дезинфекция қилинди. Албатта, ўз вақтида олиб борилаётган бундай таъмирлаш ишларидан аҳоли мамнун бўлмоқда.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Камбағалликдан қандай чиқиш мумкин ?

Бу саволга иқтисодчи ёки психологнинг жавоби керак эмас. Президентимиз томонидан бу борада аниқ кўрсатмалар берилди. Шу кўрсатмалар асосида барча туманларда жадал ишлар бошлаб юборилди. Чилонзор туманида ҳам бугунги кунга қадар аниқланган жами 354 нафар ишсиз фуқаролар хақ тўланадиган ишларга жалб қилинди. Ҳозирги кунда яна 269 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

👉 Бу борада Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов ва тегишли масъуллар биргаликда 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги "Саховат ва кўмак" дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганди ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олди. Шунингдек, ушбу маҳаллаларда яшовчи "темир дафтар"га киритилган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш орқали уларнинг оиласини камбағалликдан чиқариш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.


Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
⚽️ Юртимиздаги неча фоиз болалар футбол билан шуғулланишини биласизми? Уларнинг ушбу спорт машғулоти учун нечта даргоҳ бор?

"Бунёдкор" футбол мактабига қабул қачондан бошланади?

19 июнь Халқаро болалар футболи куни муносабати билан тайёрлаган репортажимиз орқали барчасини таҳлил қиламиз.

***

⚽️ Знаете ли вы, какой процент детей нашей страны занимается футболом?

Когда начинается приём в школу футбола «Бунёдкор»?

Рассказываем обо всем этом в нашем репортаже, подготовленном в честь 19 июня — Международного дня детского футбола.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️(+65) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди, беморлар сони 6000 га яқинлашмоқда

🦠 Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5920 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

📎 36 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 22 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 14 нафари аҳоли орасида),

📎 12 нафари — Хоразм вилоятида (шундан 11 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи),

📎 8 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида),

📎 7 нафари — Наманган вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида),

📎 1 нафари — Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи ҳайдовчи,

📎 1 нафари карантин марказидаги фуқаро.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саноат ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш иқтисодий тараққиёт ва аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим шартидир. Чилонзор тумани кичик саноат ҳудудида ҳам кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари фаолият олиб бормоқда. Биз бугун ушбу ҳудудда жойлашган “Қурилиш - монтаж” масъулияти чекланган жамиятига қарашли полиэтилин қоплар ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини тасвирга олдик. Корхона фаолияти билан лавҳамиз орқали танишинг.
Канализация қувурлари алмаштирилди

☸️ Чилонзор туманида кўп қаватли уйлар бошқа ҳудудларга қараганда анча кўпроқ. Шу боис, туман ҳокимлиги кўрсатмасига кўра куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари соҳа ходимлари томонидан жадаллик билан изчил олиб борилмоқда.
Ўтган мавсумда туманнинг 20-мавзеси аҳолисидан кўп қаватли уйларнинг ертўлаларидаги носозликлардан мурожаатлар келиб тушган эди. Шуни эътиборга олиб, 20 мавзе 25-уйнинг ертўласидаги канализация қувурлари алмаштирилди.

Чилонзор туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
#Биласизми

Маъмурий шикоят бериш муддати қанча?

“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунга (https://lex.uz/docs/3492199) кўра, маъмурий шикоят маъмурий ҳужжат, процессуал ҳужжат тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган пайтдан ёки манфаатдор шахсга маъмурий ҳаракат ҳақида маълум бўлган пайтдан эътиборан 30 кундан кечиктирмай берилиши мумкин.

⌛️ Маъмурий шикоят бериш муддати, агар у узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган бўлса, шикоятни кўриб чиқувчи маъмурий орган томонидан тикланиши мумкин.
⚡️ Боғчалар 1 августдан босқичма босқич очилади

Вазирлик ахборот хизматининг хабарида шундай дейилади:

⚠️ Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коронавирусга қарши кураш Махсус комиссияси қарорига кўра, болалар соғлиғи, хавфсизлиги бўйича барча чораларни таъминлаш ва санитария- гигиена қоидаларига риоя этилиши учун барча шароитларни яратиш мақсадида, «яшил» ва «сариқ» ҳудудлардаги мактабгача таълим ташкилотлари( МТТ) ўз фаолиятини 2020 йил 1 августдан тиклашини маълум қилади.

❇️ Ушбу жараён Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган жадвалга кўра, босқичма- босқич амалга оширилади.

👩‍👧‍👦 Давлат МТТ ларининг Песпублика махсус комиссияси томонидан илгари эълон қилинган сана 15- июндан эмас, балки 1- августдан очилаётганлигига сабаб, МТТ фаолияти тикланганидан сўнг унинг тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш учун қатор чораларни кўриш билан боғлиқ.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from News.uz
🦠 Дунё коронавирус пандемиясининг «янги ва ўта хавфли босқичига» кирди

Вируснинг жаҳон миқёсида тарқалиши ҳаддан ташқари тезлашган. Бу ҳақда ЖССТ бош директори маълум қилди.

❗️"Кўп одамлар уйда ўтираверишдан чарчади, тушуниб турибмиз. Мамлакатлар ҳам жамият ва иқтисодиёт учун очилишни истамоқда. Лекин ҳозир инфекция ҳар қачонгидан ҳам хавфли ва шиддаткор", — деди ЖССТ раҳбари Гебрейесус.

📣 У барча давлатлар ва барча одамларни янада ҳушёр бўлишга ва эҳтиёт чораларини кучайтиришга чақирди.

@koronavirusinfouz
@toshkentoqshomigazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимиздаги ўқишни истаган, яхши мутахассис, зўр ихтирочи, ташаббускор ва тадбиркор бўлишни ният қилган ёшларнинг барчаси қўллаб-қувватланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар билан учрашувидаги энг қизғин ва қизиқарли жараёнларининг умумий тафсилотини репортажимизда кўринг.

Бу учрашувнинг алоҳида мавзу ва йўналишларига яна тўхталиб ўтамиз.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
“Бектўпи” маҳалласи ўрганилди

♻️ Президентимиз бугунги кунда барча раҳбарлардан ишхонада ўтириб эмас, жойларга бориб секторлар кесимида, маҳаллалар кесимида, керак бўлса, оилалар кесимида ҳар бир фуқаронинг муаммосини чуқур таҳлил қилиб ўрганиш ҳамда уларнинг таклифларини ҳам эътиборга олиб иш кўришни талаб қилмоқда.

Бу борада Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ҳам маълум график асосида маҳаллаларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Чилонзор тумани хокими Сарвар Махаметов бошчилигида барча тегишли мутасаддиларнинг тумандаги Бектўпи махалласида ўтказган ўрганишлари ҳам худди шу мақсадга хизмат қилади.

Маҳаллани ўрганиш жараёнида ҳудуддаги мавжуд камчилик ва муаммолар аниқланиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати