Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.99K subscribers
50K photos
5.52K videos
25 files
8.37K links
Download Telegram
#Ободонлаштириш_Чилонзорда

Кўчаларга ва йўлларга сув тошмаслиги учун коллекторлар тозаланмоқда

Кейинги пайтларда агар узлуксиз ёғингарчиликлар бўлса, кўчаларга, автойўлларга сув тошиши ҳолатларига гувоҳ бўлляпмиз. Ёмғирлар фасли бўлган баҳор энди бошланди. Ҳали бу фаслда ёмғирлар кўп ёғади.

Шу боис ҳам, ёғингарчиликлар бўлганда кўчаларга сув тошмаслиги учун туман ҳокимининг қатъий кўрсатмалари асосида туманимиз ҳудудидаги деренаж тармоқларининг сув йиғувчи қисмидан келаётган сувни қабул қилиб, махсус жойларга чиқариб юборадиган очиқ каналлар тозаланмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам Пойгоҳ кўчасидаги коллекторни тозалаш ишлари олиб борилди.

👉👉👉 Туман ҳудудидаги барча коллекторлар тозланиши ва ёғингарчилик даврида туманимиз аҳолиси ва меҳмонлари йўлларга сув тошишидан азият чекишининг олдини олиш ишлари режалаштирилган ва изчил амалга оширилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Shinjon mahsulotlarining XIII Xalqaro koʼrgazmasi

🇺🇿🇨🇳 30-31 mart va 1 aprel kunlari "Anhor-Lokomotiv" bog'ida asbob-uskunalar, mini-texnologiyalar va tayyor mahsulotlar sanoatida bahor mavsumining eng yirik tadbirlaridan biri – “Oʼzbekiston – Xitoy: Shinjon mahsulotlari” ko'rgazmasi bo‘lib o‘tadi.

Tashrif buyuruvchilar va ishtirokchilar uchun boy ishbilarmonlik dasturi tayyorlangan bo'lib, koʼrgazma doirasida Oʼzbekiston-Xitoy biznes-forumi oʼtkazilishi rejalashtirilgan.

Ko'rgazmada qurilish materiallari, qurilish uchun asbob-uskunalar, oziq-ovqat, tog‘-kon sanoati, qishloq xo‘jaligi, kimyo sanoati, shuningdek, sog‘liqni saqlash sohalaridagi minitexnologiyalar ekspozitsiyasi namoyish etiladi.
____

XIII Международная выставка синьцзянской продукции

🇺🇿🇨🇳 30-31 марта и 1 апреля в парке "Анхор Локомотив" пройдет одно из крупнейших мероприятий весеннего сезона в отрасли оборудования, мини-технологий и готовых изделий — «Узбекистан – Китай: Синьцзянская продукция».

Для посетителей и участников мероприятия организаторы подготовили насыщенную деловую программу, в частности планируется проведение Узбекско-китайского бизнес-форума.

Здесь будет представлена экспозиция мини-технологий в сфере производства строительных материалов, оборудования для строительной, пищевой, горнодобывающей, сельскохозяйственной, химической промышленностей, а также в области здравоохранения.

📞+998 88 100-99-11
📞+998 88 100-22-11
🌐 www.china-expo.uz

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда

Туман ҳокимининг аҳолини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини яхшилаш учун тизимда учраётган муаммо ва камчиликларни тезликда аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан берган қатъий топшириқлари ҳамда кўрсатмаларига кўра, туман Электр тармоқлари корхонаси жамоаси томонидан изчиллик билан таъмирлаш ва эскирган кабеллар ва ускуналарни янгилаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек,

↗️ "Бешёғоч" маҳалласида жойлашган трансформаторнинг таъмирталаб қисмлари мукаммал таъмирланди;

↗️ "Наққошлик" маҳалласидаги 2295-сонли трансформатордан 15- ва 17-сонли кўпқаватли уйларга электр узатувчи паст кучланишли ер ости кабеллари таъмирланди;

↗️ "Зарқўрғон" маҳалласидаги 1734-сонли трансформатор пунктидан 6-сонли кўпқаватли уйга ҳамда 4105-сонли трансформатор пунктидан 15-сонли кўпқаватли уйга электр қуввати етказувчи паст кучланишли ер ости кабеллари ҳам таъмирланди;

↗️ "Бешчинор" маҳалласидаги 1785-сонли трансформатор пунктидан 4- ва 7-сонли кўпқаватли уйларга электр қуввати етказувчи паст кучланишли ер ости кабеллари ҳам таъмирланди;

↗️ "Яккабоғ" маҳалласида жойлашган ф.ОШ-2 РП НИИГАЗ ҳамда 4032-сонли трансформатор пункти оралиғидаги юқори кучланишли ер ости кабелини таъмирлаш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилди.

👉👉👉 Туман электр тармоқлари корхонаси муҳандислари томонидан аниқланган камчилик ва муаммолар тезкорликда бартараф этилиб, туман аҳолисига электр қуввати етказиб бериш сифати яхшиланмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Тарғибот
#Жаҳолатга_қарши_маърифат

1-сонли касб-ҳунар мактабида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Туман ҳокимлиги томонидан туманимиздаги барча таълим муассасаларида ўқиётган ёшлар орасида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган тадбирда ҳам ёшларга бугунги кунда мамлакатимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга берилаётган алоҳида эътибор, ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шу билан бирга, ёшлар орасида ёт ғоялар таъсирига берилиб, йўлдан адашиш ҳолатлари ҳам борлиги, бундай йўл тутганларнинг тақдири аянчли бўлиб тугаётгани айтиб ўтилиб, ёшларга турли диний экстремистик оқимларга кириб қолмаслик учун тўғри йўл-йуруқлар ва кўрсатмалар берилди.

👉👉👉 Туманимиз бўйлаб бундай тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi