Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.81K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Яшил_макон_Чилонзорда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мавжуд дарахтларни парваришлаш, яшил майдонларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин давом эттилмоқда.

Шунингдек, "ТЕХНО ХУДУД" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйлар атрофидаги кўп йиллик дарахтлар оқланиб, яшил майдонлар тозаланиб, ободонлаштирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Наманганскую область.

Глава государства ознакомится с реализуемыми проектами в различных отраслях экономики и даст старт строительству крупных энергетических объектов, посетит махалли. Будут определены дальнейшие задачи социально-экономического развития региона.

Предусмотрено также участие в ифтаре.

Facebook|Instagram|X
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар орасида таълим муассаларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларнинг турли ёт ғояларга эргашиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми талабалари учун ҳам тарғибот тадбири ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Дўмбиробод_маҳалласи

🌳 Туманимиздаги "Дўмбиробод" маҳалласи бу йилги "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларда илғорлар сафидан жой олмоқда. Шунингдек, маҳаллада Наврўз байрами олдидан ўтказилган умуммиллий ҳашар кунларида жами 280 та мевали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

🌳 Маҳалладаги 43- ва 205-сонли кўпқаватли уйлар атрофидаги яшил майдонларга 60 туп олма, 55 туп ўрик, 55 туп олча, 55 туп бодом, 55 туп шафтоли каби мевали дарахтлар кўчатлари эзгу ниятлар билан ўтқазилди. Бу дарахтлар ҳосилга кирса, маҳаллада катта боғ пайдо бўлади. Маҳалла аҳли эса меваларни ўз боғидан олиб истеъмол қилади.

🌳🌳🌳Энди гап мевали дарахтларни парваришлаб, эътибор билан ўстиришда. Албатта, бу юмушларга ҳам маҳалладошлар масъулият билан ёндошадилар деб ишонамиз. 🌳🌳🌳

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi