Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.8K subscribers
50.2K photos
5.53K videos
25 files
8.39K links
Download Telegram
#Яшил_макон_Чилонзорда
#Боғзор_маҳалласи

Туманимиз маҳаллаларида баҳорги кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 55 тамаҳалланинг ҳар бири маҳаллалардаги яшил майдонлар, йўллар чеккалари, кўпқаватли уйлар атрофига 250 тадан турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини ўтқазиши режалаштирилган.

Айни кунларда маҳаллаларда кўчатлар ўтқазиш ишлари авжида. "Боғзор" маҳалласида жойлашган 35 -уйнинг орқа тарафидаги майдонга ҳам маҳалла аҳли томонидан 30та ўрик, 20та олма, 10 та нок, 10 та хурмо дарахтлари кўчатлари ўтқазилмоқда.

📣📣📣 Шу ўринда, барча тумандошларимизни кўчатлар ўтқазиш ишларида фаол бўлишга чақириб қоламиз.

👉👉👉Яхшидан боғ қолади дейди халқимиз. Ўзингиздан кейинги авлодларга боғ қолдиришдек савобли ишларда албатта иштирок этинг!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Яшил_макон_Чилонзорда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мавжуд дарахтларни парваришлаш, яшил майдонларни тозалаш ва ободонлаштириш ишлари ҳам қизғин давом эттилмоқда.

Шунингдек, "ТЕХНО ХУДУД" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан компанияга бириктирилган кўпқаватли уйлар атрофидаги кўп йиллик дарахтлар оқланиб, яшил майдонлар тозаланиб, ободонлаштирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.

Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.   

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Наманганскую область.

Глава государства ознакомится с реализуемыми проектами в различных отраслях экономики и даст старт строительству крупных энергетических объектов, посетит махалли. Будут определены дальнейшие задачи социально-экономического развития региона.

Предусмотрено также участие в ифтаре.

Facebook|Instagram|X
#Тарғибот

Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан ёшлар орасида таълим муассаларида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларнинг турли ёт ғояларга эргашиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми талабалари учун ҳам тарғибот тадбири ўтказилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi