Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.61K subscribers
55.5K photos
6.19K videos
26 files
8.99K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Китобхонлик_Чилонзорда
#5_ташаббус_амалда
#Хонтўпи
#Хирмонтепа

Ёшлар етакчиларининг ташаббуслари билан китобхонлик тадбири ўтказилди

Чилонзор туманидаги "Хонтўпи" ва "Хирмонтепа" маҳаллаларида фаолият олиб бораётган Ёшлар етакчилари Қундуз Салиева ва Рихситилла Ҳикматиллаев маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишда бир-биридан қизиқарли ташаббуслар билан чиқиб, турли тадбирларни ўтказиб келмоқда.

Шунингдек, бу икки маҳалла ёшларини бадиий асарлар оламига олиб кириш, адабиёт сеҳри билан ёшлар маънавиятини янада юксалтириш мақсадида "Китоб-чин дўст" деб номланган китобхонлик тадбирини ўтказишди.

Тадбир давомида икки маҳалладан йиғилган китобхон болажонларга Америкалик машҳур ёзувчи Эрнест Хемингуэйнинг "Чол ва денгиз" асари ҳақида маълумотлар берилиб, болажонларга ўқиш учун ушбу асар тавсия этилди.

Тадбирда "Хирмонтепа" маҳалласи раиси Аъзам Мавлонов ҳам иштирок этди ва болаларга бадиий адабиётларни ўқиш қай даражада фойдали эканлигини тушунтирди.

👉👉👉 Бундай тадбирларни мунтаззам равишда ўтказиб, болаларни жаҳон адабиёти дурдоналари билан таништириб бориш режалаштирилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Болалар_ўйингоҳлари_таъмирланмоқда
#БСКлар_фаолиятидан

Баҳорнинг илиқ кунлари ҳам бошланиб, болажонлар ўйингоҳларга чиқиб ўйнайдиган давр ҳам келди. Шу боис, болалар майдончаларидаги хавфсизликни таъминлаш айни пайтдаги энг муҳим вазифалардан бири саналади.

Бу борада туманимизда фаолият олиб бораётган "Қатортол сервис" бошқарув сервис компанияси ишчилари ва мутахассислари томонидан ўзига бириктирилган маҳаллалардаги болалар майдончаларида ўрнатилган болалар ўйингоҳлари таъмирланиб, ранг-баранг бўёқлар билан бўялмоқда.

👉👉👉 Шу ўринда туманимизда фаолият олиб бораётган барча Бошқарув сервис компаниялари мутасаддиларидан ўзларига бириктирилган кўпқаватли уйлар олдидаги барча болалар майдончаларини назоратга олиб, носоз ҳолатдаги ўйингоҳларни соз ҳолатга келтиришларини ва ўйингоҳга чиқаётган болажонларнинг хавфсизлигини таъминлашларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi