Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ОЧИҚ_ЭШИКЛАР_КУНИ_ЧИЛОНЗОРДА
"Чилонзор тумани коррупциядан ҳоли" шиори остида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди
Коррупция иллати-тараққиёт кушандаси. Тизимларда коррупцияга йўл қўйилар экан, аҳолининг фаровон турмушини таъминлашдек буюк мақсадга эришиш қийинлашиб бораверади. Шу боис ҳам, давлатимиз раҳбари коррупциянинг олдини олиш, тизимларда бундай носоғлом муҳитнинг пайдо бўлишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратмоқда.
Бу борада барча давлат ташкилотларида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилиб, давлат ташкилотлари тизимларида фаолият олиб бораётган ходимларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" доирасида ўтказилган брифингда ҳам туман ҳокимлиги Аппарат раҳбари, Коррупцияга қарши кураш бўйича ички назорат масъули Отабек Усмонқулов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими масъул ходими Нафиса Қурбонбоева, туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Адлия бўлими масъуллари, тумандаги барча ташкилот ва идораларнинг масъул мутасаддилари иштирок этишди.
Брифингда Отабек Усмонқулов туман ҳокимлиги ва барча ташкилотларда коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Сўнгра иштирокчиларнинг бу борадаги фикр мулоҳазалари тингланди. Масъул идоралар вакиллари томонидан ташкилот ва идоралар мутасаддиларига ўз жамоаларида коррупция, пора бериш ва пора олиш қабиҳ жиноят эканлигини тушунтиришлари ва фаолият жараёнида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклиги хусусида тавсиялар берилди.
👉👉👉 (Тадбир жараёнлари ҳақидаги видеолавҳани кейинги хабарларимиз орқали ҳавола этамиз)
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш
Олдин хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 апрелдаги 34-сонли раёсат мажлиси баёни асосида туманимиздаги 537-ДМТТда "Star Invest Build" MChJ қурилиш фирмаси тамонидан бинони реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.
Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, туман прокурори Жаҳонгир Муротов ва бошқа масъуллар қурилиш ишлари якунига етказилаётган ушбу объектда бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган айрим камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по расширению деятельности предпринимателей и вовлечению их в экспорт.
#Mirziyoyev #taqdimot #tadbirkorlik #eksport
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

#Кун_ҳикмати
☝️☝️☝️ Фақат ахмоқларгина ўзининг нуқтаи назарини ва фикрини ҳеч қачон ўзгартира олмайди.
Уинстон Черчилль
🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор туманидаги Бўрижар жомъе масжидининг фотосурати)
☝️☝️☝️ Фақат ахмоқларгина ўзининг нуқтаи назарини ва фикрини ҳеч қачон ўзгартира олмайди.
Уинстон Черчилль
🌞 КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН, АЗИЗ ТУМАНДОШЛАР!
👆👆👆(Чилонзор туманидаги Бўрижар жомъе масжидининг фотосурати)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 19-мавзесида иссиқлик тармоғида носозлик туфайли иссиқ сув кўчага оқаётгани ҳақидаги хабарлар чоп этилди.
Бу ҳақда шуни маълум қиламизки, ҳақиқатдан, туманимизнинг Ал Хоразмий айланмаси ва Заргарлик кўчасида ДУ-800 ммли иссиқлик қувурида авария ҳолати келиб чиққан. Шу сабабли 431 та объектда иссиқлик қуввати таъминоти вақтинча ўчирилди.
Шунингдек, туманимизнинг Ц мавзеси, 6-, 8-,9-,10-, 19- ва 20- мавзеларида тўлиқ , "Шарқ", "Гулистон" ва 5-мавзеларда қисман иссиқлик қуввати таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни вақтда Veolia Energy Tashkent МЧЖ Чилонзор тумани бошқармаси мутахассислари томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик бартараф этилиши билан иссиқлик қуввати таъминоти тикланади.
👉👉👉 Аҳолидан ва барча истеъмолчилардан вақтинча ноқулайлик учун узр сўраймиз.
👉👉👉 Видеохабаримизда айни манзилда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари

Forwarded from Hydromet.uz
#ob_havo
🔺 Bugun Toshkent, Sirdaryo viloyatlarida ba’zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin, Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba’zi joylarda yomg‘ir yog‘adi. Respublikaning qolgan hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-18 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba'zida 20-23 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.
🔺 Poytaxtimizda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 6-8° iliq bo‘ladi.
🔺 Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° sovuq bo‘ladi.
----
🔺 Сегодня по Ташкентской, Сырдарьинской областям местами возможен небольшой дождь, по областям Ферганской долины местами дождь. По остальной территории республики без осадков. Ветер 7-12 м/с, местами с усилением до 15-18 м/с, в отдельных районах возможны порывы до 20-23 м/с. Температура 5-10° тепла.
🔺 В столице возможен небольшой дождь. Ветер 5-10 м/с. Температура 6-8° тепла.
🔺 По предгорным и горным районам местами осадки (дождь, снег). Лавиноопасно. Ветер 7-12 м/с. Температура 0-5° мороза.
🌐 https://www.hydromet.uz
Telegram💬 | Facebook💬 | Instagram 📷 | Youtube 📺
----
Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хабардор_бўлинг
Жорий йил ипотека учун 22,5 триллион сўм ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди.
Хabar.uz нашрида чоп этилган маълумотда келтирилишича халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида барча ҳудудларда янги уй-жойлар барпо этилмоқда. Шу билан бирга, одамларнинг харид имкониятини кенгайтириш учун тўрт йил олдин ипотека тизимининг бозор тамойилларига асосланган янги тартиби жорий қилинди. Унга мувофиқ, ўтган даврда барча манбалардан 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Буларнинг ҳисобига ҳудудларда 6 мингта кўп қаватли уй барпо этилиб, 250 минг оила янги бошпанали бўлди. Даромади юқори бўлмаган 45 мингта оилага бошланғич бадал ва фоиз тўлови учун 2,4 триллион сўмлик субсидиялар берилди.
Жумладан, ўтган йили мамлакатимиз бўйича 85 мингта ёки 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп хонадон қурилди. Аҳолига 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.
Аҳоли сонининг ўсишини инобатга олиб, бундай ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилги дастур доирасида 100 мингта уй-жой қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Аввало янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.
Давлатимиз раҳбари бу соҳада аҳоли ва қурувчилар учун қатор янги имкониятлар берилишини маълум қилди.
Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.
Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бу мақсадларга банклар ҳам ўз маблағларини киритади.
Қурилиш ишлари ҳамда аҳолининг уй-жой сотиб олиши учун ҳам қўшимча енгилликлар яратилади. Хусусан, энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида «қониқарли” ва 9 қаватли уйларга «ўрта қониқарли» рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.
Турар жойлар қурилишида «яшил» стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.
Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.
Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.
Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.
Аҳолига бу борада кўмаклашишда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси муҳим ўрин тутади. Ўтган уч йилда унинг кредит портфели 3 триллион сўмдан ошди. Ушбу компания устав капиталини 100 миллион долларга етказиш, хорижий маблағлар жалб этишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.
Йиғилишда «Янги Ўзбекистон» массивларини барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Бугунги кунда ҳудудларда 38 та массив қурилиши бошланган. Жорий йилда яна 17 та массив бунёд этиш кўзда тутилган.
Лекин айрим жойларда кечикиш ҳолатлари бор. Масалан, Сурхондарё, Андижон, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида қурилиш ишлари ортда қолмоқда.

(Давоми)Шу боис ҳар бир массив кесимида манзилли рўйхатни тасдиқлаб, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Давлатимиз раҳбари бунда асосий талаблар – сифат, муддат ва таннарх эканини таъкидлади.
Айрим ноинсоф қурувчилар харидорлар ишончини суиистеъмол қилаётгани қайд этилар экан, улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.
Баъзи ҳудудлардаги эски уйлар реновация асосида янгиланиб, одамларга замонавий шароитлар яратилиши қайд этилди.
Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимлари қурилиш ишларини ташкил қилиш режалари юзасидан ахборот берди.

#Жаҳолатга_қарши_маърифат
Чилонзор туманидаги умумтаълим мактабларида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Шунингдек, куни кеча туманимиздаги 200- ва 202-сонли умумтаълим мактабларида худди шундай тадбирлар ўтказилиб, ўқувчилар турли ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирилди. Маърузачилар мактаб ўқувчиларини келажакда жамиятда ўз ўрнини топиши учун вақтдан унумли фойдаланиш ва илмларни пухта эгаллашга чақирди.