Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.6K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
#Баҳор_соғинчи
#Зулфия_таваллуди
#Миллий_либослар_кўргазмаси

Чилонзор туманидаги барча таълим муассасаларида халқимизнинг севимли шоираси Зулфияхоним таваллудининг 109 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, қизлар ўртасида қизиқарли танловлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, туманимизда жойлашган 201-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бугун туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Чилонзор тумани бўлинмаси, Тирсакобод махаллари фаоллари ва мактаб маъмурияти ҳамкорлигида Зулфияхоним таваллуд куни муносабати билан маданий тадбир ва қизлар ўртасида "Миллий либослар" кўргазмалари ташкил этилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Маҳалла_еттилиги_бир_жамоада
#Бир_стол_атрофида
#Финал_босқичи_натижалари

Хабар берганимиздек, куни кеча туман ҳокимлиги ташаббуси билан илк маротаба тумандаги маҳалла еттилиги ўртасида #Заковат билимдонлар беллашуви бўлиб ўтди. Қизиқарли ва шиддатли ўтган беллашув жараёнида финал босқичида куч синашган 12 та маҳаллалар жамоаси орасидан "Шарқ" маҳалласи жамоаси ғолиб деб топилди.

👏👏👏Биз барча маҳаллалар жамоасини ушбу билимдонлар беллашувида қатнашгани ва юқори баллар тўплаганлари билан қутлаймиз. "Шарқ" маҳалласи еттилигига эса мутлоқ ғолиблик муборак бўлсин, деймиз ва барча маҳалла еттиликларининг фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз. 👏👏👏

👉👉👉ФОТОЖАМЛАНМАМИЗДА БЕЛЛАШУВНИНГ ЯКУНИЙ ЛАҲЗАЛАРИ МУҲРЛАНГАН.

("ЗАКОВАТ" ЎЙИНИНИНГ ФИНАЛ БОСҚИЧИ ТАФСИЛОТЛАРИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИНИНГ ФЕЙСБУК https://facebook.com/chilonzorhokimiyati САҲИФАСИДА КЕНГ ЁРИТИБ БОРИЛГАН)

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сумалак_сайли
#Чилонзор_тумани_ҳокимлигида

Сумалак сайлига марҳамат


🌸🌸🌸Орзиқиб кутилган баҳор фасли ҳам бошланди. Ота- боболаримиз баҳор бошланишини ҳамжиҳатликда амалга ошириладиган турли хайрли тадбирлар билан кутиб олишни миллий анъана сифатида давом эттириб келган.

🌸🌸🌸Чилонзор туманида ҳам айни шу миллий анъаналаримиз давом эттирилган ҳолда, туманимиз аҳлининг турмуш фаровонлиги янада ошишини, туманимиз ҳар жабҳада доим илғор бўлишини ният қилиб туман ҳокими бошчилигида ҳокимлик ходимлари бирдамликда дошқозонга сумалак солди.

🌸🌸🌸Бугун туман ҳокимлиги биносида сумалак сайли бошланди. Бу анъана албатта туманимизнинг барча маҳаллаларида байрамона тусда давом эттирилади.

👉👉👉Ҳамшаҳарларимизни бугунги сумалак сайлига таклиф қилиб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

☝️☝️☝️ Ҳар бир одамга ҳурмат ва яхшилик билан қаранг –
👉👉👉улар шунга лойиқликлари учун эмас,

👉👉👉 Сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун.

Конфуций

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#2024_yil_1_martdan

🗓 1 martdan nimalar o'zgardi?


🔹Ayrim hududlarga “ekomahalla”, “ekoqishloq” va “ekoovul” maqomi beriladi BATAFSIL

🔹Chet eldan turib ayrim notarial bitimlarni rasmiylashtirish tartibi yo‘lga qo‘yiladi BATAFSIL

🔹Ayrim shaxslarga ijtimoiy xizmat va yordam ko‘rsatish uchun moslashuvchan ish tartibi joriy etiladi BATAFSIL

🔹Vasiylikdagi shaxsning mol-mulki bilan bog‘liq bitimlar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari bilan kelishiladi BATAFSIL

🔹22 turdagi litsenziyalanadigan faoliyat va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlar bekor qilinadi BATAFSIL

🔹“Biznesga litsenziyasiz kirish” maxsus rejimi joriy etiladi BATAFSIL

🔹Ayrim turdagi quyosh panellarini chetdan olib kirish taqiqlanadiBATAFSIL

🔹Nogironlar uchun Uzbekistan.travel portalidan foydalanish imkoniyati yaratiladiBATAFSIL

🔹Qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallangan yer uchastkalarini qayta ijaraga berishi mumkin bo‘ladiBATAFSIL

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Стратегия

🔰 Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

▶️ Бунда мазкур раҳбарлар:

🔹 ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топиши, шунингдек, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама кўмаклашади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Қонун билан МЖтКнинг 79-моддасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказган фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8,5 млн сўмдан 17 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдор шахслар эса БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

Шу билан бирга, худди шундай ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилса, маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуроли бўлган ашё ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёси мусодара қилиниб, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача), мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 75 бараваридан 100 бараваригача, яъни 25,5 млн сўмдан 34 млн сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача) миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, МЖтКнинг 79-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди. Унга кўра, дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (17 млн сўмдан 25,5 млн сўмгача) жаримага тортилади.

Шу билан бирга, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун ҳам тўлдирилди. Яъни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) миқдорда жарима тарзида молиявий санкциялар қўлланилади.

Қонун 2024 йилнинг 1 март санасидан кучга кирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк