Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_ва_бизнесни_қўллаб_қувватлаш_йили
#Йил_дастури_ижроси_доирасида
#1_2_4_секторлар

Чилонзор тумани ҳокимлигида "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури ижроси доирасида 1-, 2-, ва 4-сектор масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, секторга қарашли маҳаллалар профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудида яшовчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб бориладиган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасаддилар томонидан сектор ҳудудида яшовчи ёшларнинг турмуш тарзини ўрганиш учун хатлов ўтказиш ва уларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш тадбирларини ташкил этиш, йўлдан адашган, турли ҳуқуқбузарликлар қилишга мойил бўлган ёшлар билан ишлаб, уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда секторлардаги ёшлар маҳаллалар кесимида туман ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар мутасаддиларига бириктириб берилди
ва бу борада барча амалга ошириладиган ишлар бўйича режалар тузиб олинди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
«Док-1 Макс» иши бўйича ҳукм эълон қилинди

Ҳиндистон фуқароси, «Quramax Mediсal» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Суд қарори билан «Док-1 Макс» дори воситаси истеъмолидан вафот этган болаларнинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 млрд сўмдан тўлаб бериш белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
«Док-1 Макс» иши бўйича ҳукм эълон қилинди Ҳиндистон фуқароси, «Quramax Mediсal» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан…
Судланувчилар Сингх Равендра Пратап, Н. Мирзаахмедова, С. Кариев, А. Азимов, Н. Мусаев, Ш. Шодманов ва Ж. Эркинийдан солидар тартибда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан заҳарланиб, вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 000 000 000 сўмдан, соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 000 000 сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 000 000 сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Судланувчи Ш. Шодмановдан олган пора миқдори қиймати – 881 814 000 сўмни, судланувчилар А. Азимов ва Н. Мусаевдан солидар тартибда – 93 810 000 сўмни давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Сингх Равендра Пратап, Б. Камбаралиев ва Э. Мирзаахмедовдан солидар тартибда 5 420 177 400 сўм солиқ қарздорлиги давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#ИИББ_бошлиғининг_кубоги
#ВАЛЕЙБОЛ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб 20 март кунига қадар Тошкент шаҳри маҳалла ёшлари ўртасида волейбол бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг 1-босқичи 15-25 февраль кунлари ўтказилиб, тумандаги сектор ғолиблари аниқланди.

Туманимиздан: Ўғил болалар жамоалари: 1-сектордан “Гулистон”, 2-сектордан “Бешёғоч”, 3-сектордан “Оқтепа”, 4-сектордан “Зарқўрғон” маҳаллалари.

Қизлар жамоалари: 1-сектордан “Гулистон”, 2-сектордан “Катта Олмазор”, 3-сектордан “Оқтепа”, 4-сектордан “Ботирма” маҳаллалари биринчи босқич ғолиблари бўлишди.

👉👉👉 Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 2-босқичи 26 февралдан 5 мартга қадар ўтказилади. Унда тумандаги 4 та секторларидан жамоалар ўзаро беллашади ва ғолиб бўлган жамоалар шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Заковат
#Маҳалла_еттилиги
#Чилонзорда

Республикада илк бор Чилонзорда ўтказилмоқда


☝️☝️☝️ Бош қотиринг, фикрланг, тезкорликда жавобни айтинг...

👉👉👉 Маҳалла еттилиги иштирокида ўтаётган "Заковат" интеллектуал ўйинидаги ҳаяжонли лаҳзалар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ҳоким_ёрдамчилари_фаолиятидан
#Оилавий_тадбиркорликни_қўллаб_қувватлаш

Туманимиздаги 55 та маҳаллада фаолият кўрсатаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги оилавий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Кўркам" маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ойбек Рустамов томонидан Оилвий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи Шаҳобиддин Пардаевга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун кредит асосида асбоб-ускуналар харид қилишига кўмаклашилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларнинг бирида туманимиздаги Халқлар дўстлиги майдони рўпарасидаги автобекатнинг қаровсиз ҳолатда эканлиги ҳақидаги хабари чоп этилди.

Бугун туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан кўрсатилган манзилдаги бекат ва унинг атрофи тозаланиб, ободонлаштирилди ва яқин кунларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режага киритилди.

Шу ўринда, туманимиз йўллари ва бекатларидаги камчилик ва муаммоларга бефарқ бўлмасдан, ижтимоий тармоқлар орқали хабар йўллаб, муаммоларни бартараф этишга ёрдам бераётган фаол юртдошларимизга миннатдорчилик билдириб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Заковат
#Маҳалла_еттилиги
#Чилонзорда

Республикада илк бор Чилонзорда ўтказилмоқда


☝️☝️☝️ Бош қотиринг, фикрланг, тезкорликда жавобни айтинг...

👉👉👉 Маҳалла еттилиги иштирокида ўтаётган "Заковат" интеллектуал ўйинидаги ҳаяжонли лаҳзалар

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi