Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
4.62K subscribers
55.3K photos
6.17K videos
26 files
8.96K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Стратегия

✔️ Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан:

🔸“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади;

🔸ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади;

🔸ёш хотин-қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график-дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш учун “Қизлар академияси” платформаси ишга туширилади ва бу орқали ёш хотин-қизлар учун турли танлов, лойиҳалар, ўқув оромгоҳлари, стажировкалар ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Заковат
#Маҳалла_еттилиги
#Чилонзорда

Республикада илк бор Чилонзорда бошланди

Чилонзор тумани ҳокимининг ташаббуси билан Республикада илк бор тумандаги МФЙлар еттилиги орасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича туман ҳокими кубоги мусобақалари ташкил этилди.

Ўйиннинг саралаш босқичида бугун интеллектуал майдонда туманнинг 1- ва 2- секторларида жойлашган 26 та маҳаллаларнинг еттиликлари иштирок этди.

Интеллектуал баҳслар орқали иштирокчиларнинг ҳар томонлама билимлари синовдан ўтказилди.

Ўйинда иштирокчилар 20 та саволларга жавоб излади ва жавоб беришди.

Натижада 1- сектордан:

🟣 Биринчи ўрин-“Шарқ” маҳалласи;
🟣 Иккинчи ўрин-“Тирсакобод” маҳалласи;
🟣 Учинчи ўрин- “Ал Хоразмий” маҳалласи еттилигига берилди.


2-сектордан эса:

🟠 Биринчи ўрин- “1-Катта Чилонзор” маҳалласи;
🟠 Иккинчи ўрин- “Бешёғоч” маҳалласи;
🟠 Учинчи ўрин-“3-Чарх Камолон” маҳалласи еттилиги жамоаларига насиб этди.


👉👉👉Ғолиб жамоалар ўйиннинг туман босқичига йўлланма олди.

👏👏👏Ғолиб жамоаларни қутлаймиз ва кейинги босқичларда ҳам омад тилаб қоламиз.👏👏👏

@Chilonzor_tumani_hokimligi
#Заковат
#Маҳалла_еттилиги
#Чилонзорда

Республикада илк бор Чилонзорда бошланди

Интеллектуал баҳсдаги ҳаяжонли лаҳзалар