Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.69K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
#БСК_ҳисоботи

Туманимиздаги "Ботирма" маҳалласидаги кўпқаватли уйлар аҳолисига коммунал хизмат кўрсатувчи "Елена идеал сервис" БСК нинг ҳисоботи тингланди ва келгуси йилдаги режалари аҳоли билан муҳокама қилинди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Казань.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Zakovat_CHILONZORDA
#Mahalla_yettiligi_bir_jamoada
#Bir_stol_atrofida

🇺🇿Tuman hokimligi tashabbusi bilan ilk marotaba tumandagi mahalla yettiligi o’rtasida #Zakovat bilimdonlar bellashuviga start berilmoqda.

Ikki bosqichli tanlovning 1-2 sektor mahallalari o’rtasidagi saralash bosqichi #23_02_2024 yil, soat 15:00da Toshkent davlat Iqtisodiyot universiteti
#Zakovat klubida bo’lib o’tadi.

Barcha mahalla jamoalariga omad tilagan holda faol ishtirok etib,
#final bosqichiga yo’llanmalarni qo’lga kiritishlariga tilakdoshmiz.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Кун_ҳикмати

Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг тарбиясига боғликдир!

Абдулла Авлоний


🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сўраган_эдингиз

Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☝️☝️☝️ Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун қонунчилигимизда жавобгарлик белгиланган.

👉👉👉Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисмига кўра:

➡️ Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш:

🔴 Фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари;

🔴 Мансабдор шахсларга эллик баравари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ёшлар_ва_бизнесни_қўллаб_қувватлаш_йили
#Йил_дастури_ижроси_доирасида
#3_сектор

Чилонзор тумани ҳокимлигида "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури ижроси доирасида 3-сектор масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, секторга қарашли маҳаллалар профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудида яшовчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб бориладиган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда мутасаддилар томонидан сектор ҳудудида яшовчи 9 минг нафардан ортиқ ёшларнинг турмуш тарзини ўрганиш учун хатлов ўтказиш ва уларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, бандлигини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш тадбирларини ташкил этиш, йўлдан адашган, турли ҳуқуқбузарликлар қилишга мойил бўлган ёшлар билан ишлаб, уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда сектордаги ёшлар маҳаллалар кесимида туман ИИОФМБ масъул мутасаддиларига бириктириб берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Ноқонуний_қурилмалар_бартараф_этилмоқда
#Кўтарма_маҳалласи

⚡️Пойтахтимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, жумладан, коммунал ва йўл инфратузилмасини яхшилаш, йўлларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, фаол ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун шарт-шароит яратиш, шаҳримизни ҳамма учун қулай муҳитга айлантириш мақсадида тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган биноларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг "Кўтарма" маҳалласидаги 35- ва 36-сонли кўпқаватли уйлар оралиғида жойлашган 227 квадрат метрлик жойга қуриб олинган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ноқонуний қурилмаларни қурган ва фойдаланиб келаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, уларга бу борадаги қонунчиликда кўрсатилган меъёрлар ҳақида тушунтиришлар олиб борилмоқда.

🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi