Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
5.38K subscribers
50.7K photos
5.56K videos
25 files
8.44K links
Download Telegram
#Йўллардаги_музламалар_бартараф_этилди

Ҳаво совуқ, кундузги сал илиқликдан эриган қор ва музлар кечки пайтда яна қайтадан музлаб, йўлларда яхмалаклар пайдо қилади.

Шу боис, туманимиз Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ярим тунда бўлсада, ишларини давом эттириб, туманимиздаги барча автойўллар ва пиёдалар йўлакларига қум ва туз аралашмасини сепиб чиқди.

Шу ўринда туни билан меҳнат фаолиятини давом эттириб, халқимизга қулайлик яратиш учун хизмат қилаётган барча коммунал соҳалар ходимларига, ишларни ташкил қилиб, навбатчиликда турган барча масъул ва мутасаддиларга туман ҳокимлиги номидан миннатдорчилик билдирамиз.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чилонзор_АОВда

"Kasbim mening - faxrim mening" festivali Тошкент телеканали дастурларида ҳам кенг ёритилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайёр_қабул

"Дилобод" маҳалласи хотин-қизлари учун сайёр қабул ўтказилди

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулнора Тўлаганова бошчилигида туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Сожида Дўстмаматова ҳамда бошқа масъуллар иштирокида "Дилобод" МФЙ худудида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 40 нафардан ортиқ аёлларнинг мурожаатлари ўрганилиб, мурожаатлардаги муаммоларнинг 14 таси туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳал этилиши белгиланди. 19 нафар мурожаатчиларни "Аёллар дафтари"нинг 5-босқичига киритиш орқали уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОБОДОНЛАШТИРИШ

Чилонзор туманидан ўтувчи барча автойўллар, кўчалар чеккалари музламаларни бартараф этиш учун сепилган туз ва қум ва музламалар қолдиқларидан тозаланмоқда.

👉👉👉 Видеохабаримизда Бешёғоч ва Фурқат кўчаларида олиб борилаётган ишлар жараёни


🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi