Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.62K subscribers
49.5K photos
5.47K videos
24 files
8.3K links
Download Telegram
Имконияти чекланган болалар борадиган 112 та мактаб ва 74 та боғчадаги таълим дастурини қайта кўриб чиқиш, мактабларни инклюзив таълимга мослаштириш дастурини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади. Паралимпия қўмитаси, тегишли спорт федерациялари, Ўзбекистон махсус олимпиадаси Ассоциация таркибига киради.

Ассоциация ногиронлиги бор шахсларни маҳалладан бошлаб оммавий спортга жалб қилиш билан шуғулланади ва “Беш ташаббус” доирасида спорт мусобақаларини ўтказиб боради.

Facebook|Instagram|X
#Ўрганиш_ўтказилиб_муаммолар_бартараф_этилмоқда

Чилонзор тумани ҳокимининг ўринбосарлари Алишер Хатамов ва Камол Ҳамроевлар томонидан тумандаги ижтимоий объектларнинг иситиш тизими ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Давлатимиз раҳбари ногиронлиги борлар ҳаёти ва эришган ютуқлари тўғрисида таъсирчан медиаконтент, фильмлар тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Телеканалларда информацион, айниқса, болалар дастурлари эфирининг муайян қисмини сурдотаржима, субтитр ёки “югурувчи сатр” билан намойиш этиш зарурлиги қайд этилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож одамлар қалбида ўзига ишонч ва қатъият туйғусини оширадиган бадиий асарлар яратилса, мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
#Йўл_чеккалари_музламалардан_тозаланмоқда

Туманимиздаги Кичик халқа йўли кўчасининг чеккалари ва автобекатлар қор ва музлардан тозаланиб, йўловчилар учун қулайлик яратилмоқда.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Йиғилишда ота-она меҳрига муҳтож болаларга ғамхўрлик масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда ота-она қарамоғидан
маҳрум бўлган болаларни эътибордан четда қолдирмаслик
учун кенг кўламли ишлар олиб борлмоқда. Шунга қарамай, қуйи бўғиндаги эътиборсизлик оқибатида жойларда қаровсиз қолиб кетган болалар аниқланаётгани қайд этилди. Ҳозирда уларга васийлик белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-онаси миграцияда бўлган, ноқулай ижтимоий муҳитдаги оилаларда тарбияланаётган, руҳий-жисмоний ривожланишида хусусиятлари бор болаларга ёрдам тизимини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Бундан буён жойларда васийлик, ҳомийлик, патронатга олинган ҳамда оилавий болалар уйларидаги болалар билан маҳалладаги ижтимоий ходимлар шуғулланиши белгиланди.

Улар ота-она ўрнини босувчи шахслар бола олдидаги мажбуриятини қай даражада бажараётганини мониторинг қилиб, баҳолаб боради.

Бунинг учун ҳокимликлар ҳузуридаги Васийлик ва ҳомийлик комиссиялари тугатилиб, уларнинг ваколати “Инсон” марказларига ўтказилади.

Facebook|Instagram|X
Соғлиғи, ҳаёти хавф остида бўлган, етим ва назоратсиз қолган болаларни қарамоғига олиш бўйича “ихтисослашган тутинган оила” тизими жорий этилади.

Тутинган оила махсус сертификатга эга 30 ёшга тўлган одамлар томонидан ташкил этилиб, унга 3-5 нафаргача болалар қабул қилинади.

Ихтисослашган 160 та таълим муассасасида босқичма-босқич “ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинади. Яъни, оғир касаллиги бор болаларга шу гуруҳларда қараш орқали, ота-оналарига ишлаши учун шароит яратиб берилади.

Ота-онасидан айрилган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун кўмаклашиш тизими ҳам ўзгаради. Эндиликда “Ёшларга ҳамроҳлик” дастури асосида бундай ёшларни қўллаб-қувватлаш 23 ёшгача этиб белгиланади (ҳозирда 18 ёш).

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ишини ўзгартириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу марказларни тарбияси оғир болаларнинг муаммолари билан ишлаб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш бўйича комплекс ижтимоий хизмат кўрсатадиган масканга айлантириш лозимлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга бундай марказларни “Ҳаёт мактаби” сифатида қайта ташкил этиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Етим ва ота-она қарамоғисиз бўлган ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришига кўмаклашиш учун уларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, деҳқончилик учун ер бериш муҳимлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамасига олийгоҳни тамомлаган, ота-она меҳридан маҳрум бўлган ёшларни давлат ташкилотларига ишга жойлаштириш бўйича тизим яратиш топширилди.

Бундай ёшларга уй-жой бериш тизими ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Бунда “Инсон” марказлари томонидан ҳақиқатда уй-жойга муҳтож ёшлар рўйхати шакллантирилади, уларга бериладиган уй-жойнинг нархи бозор баҳосидан келиб чиқиб, ҳудудлар кесимида белгиланади. Шундан келиб чиқиб, жорий йилда бу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар 140 миллиард сўмга етказилади.

Мутасаддиларга 1 июнга қадар навбатда турган 500 нафар етим болаларни уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.

Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича маҳалла даражасида алоҳида тизим яратилиши белгиланди.

Тазйиққа учраган аёллар реестри тузилиб, уларга маҳаллада тезкор комплекс хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинади.

Ҳар бир туман шифохонасида зўравонликка учраганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган хоналар ташкил этилади.

Қийин вазиятдаги ёш оналарни қўллаб-қувватлаш учун “Оналар маскани” хизматини йўлга қўйиш топширилди.

Йиғилишда соҳа учун масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|X
#Электр_таъминоти_яхшиланмоқда
#Таъмирлаш

Совуқ об-ҳаво шароитида электр қувватига бўлган эҳтиёж ошади ва юкламалар кўпайиши натижасида носозликлар келиб чиқади. Туманимизда электр узатиш тизимларида келиб чиқаётган турли носозликлар тезкорлик билан бартараф этиб келинмоқда.

Шунингдек, "Қатортол" маҳалласидаги 1533-сонли ва 1624-сонли трансформатороралиғидаги юқори кучланишли ер ости кабелидаги носозликлар бартараф этилди. Бундан ташқари, "Гулистон" маҳалласидаги 36- ва 37-сонли кўпқаватли уйларга электр қуввати етказувчи паст кучланишли кабеллар ҳам таъмирланди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi