Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.67K subscribers
49.4K photos
5.47K videos
24 files
8.29K links
Download Telegram
Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилгани тарихий воқеа бўлди ва ундаги мажбуриятларни бажариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, вилоят ва туман ҳокимлари ушбу шахсларга ёрдам бериш, уларнинг уюшмалари ва ташкилотлари билан мулоқот қилиш, шароит яратиш билан етарлича шуғулланамаётгани кўрсатиб ўтилди.

Айрим вазирлик, идоралар ва вилоят ҳокимликларда ногиронлиги бўлган бирорта одам ишга олинмагани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X
#Туман_ФВБ_фаолиятидан
#Профилактика_тадбирлари
#Бешқўрғон_маҳалласи

Чилонзор тумани ФВб томонидан об-ҳаво совуқ бўлган айни кунларда аҳоли томонидан электр ва газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш туфайли келиб чиқадиган турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича аҳоли орасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, "Бешқўрғон" маҳалласи аҳолиси хонадонларига бирма-бир кирилиб, иситиш ускуналари, газ ва электр жиҳозлариниг созлиги ҳолатлари текширилди ва аҳолига ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунчалар берилди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
Йиғилишда протез ишлаб чиқариш 90-йиллар технологиясига асослангани, уларни ҳақиқий муҳтожларга етказиб бериш тизими ҳам тўғри ташкил этилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш, ишга жойлаштириш ва спортга жалб қилиш бўйича миллий тизим яратилади.

Улар ишлаши, ўқиши ва касб-ҳунар ўрганишида тўсиқсиз муҳит яратиш чоралари кўрилади.

Бунда, ногиронликни касалликка қараб эмас, балки шахснинг мустақил ҳаракати, ўзини ўзи эплаши, мулоқот қобилияти ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокига қараб белгилаш тизимига ўтилади.

Facebook|Instagram|X
Туманлардаги даволаш ўринларининг 5 фоизи ногиронлиги бўлганларни реабилитация қилишга ажратилиши, туман марказий шифохоналарида тиббий реабилитация хоналари ташкил этилиши белгиланди.

Протез воситалари 18 турдан 30 турга, ажратилаётган маблағ эса 1,5 баробар оширилиб, 100 миллиард сўмга етказилади ҳамда улар билан таъминлаш электрон шаклда бўлади.

Ногиронлиги бўлган шахслар бундай воситаларни уйдан туриб, ваучер орқали онлайн ёки “Инсон” маркази ёрдамида исталган ишлаб чиқарувчидан олиши мумкин бўлади.

Мутасаддиларга ногиронлиги бўлган шахсларга дори воситаларини тарқатишда ҳам тартиб ўрнатиб, шаффоф тизим яратиш топширилди.

Бу уйда ўтирган ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаракатланиши енгиллашишига, билим олиши ва касбий кўникма эгаллаши, меҳнат қилиши ёки спорт билан шуғулланиши учун имконият яратилишига хизмат қилади. Протезларни олиш муддати қисқаради.

Facebook|Instagram|X
Шунингдек, бино ва иншоотларни қуриш лойиҳаcи ногиронлиги бўлганлар учун қулай муҳит яратилганлиги бўйича ҳам мажбурий экспертизадан ўтказилади.

Хорижий мутахассислар иштирокида жорий йилда камида 500 нафар лойиҳачи ва архитекторни ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит яратишга ўқитиш вазифаси қўйилди.

Пойтахтдаги бекатларни, жамоат транспорти, жумладан метрони ногиронлиги бор одамларга мослаштириш бўйича икки йиллик дастур амалга оширилади. Бу ишларни ҳудудларда ҳам бошлаш бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берилди.

Барча давлат идоралари сайтларини ногиронлиги борлар учун қулай шаклга келтириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X