#Ободонлаштириш
#19_20_мавзелар
Ҳозир ҳаво илиқ, барча бемалол кўчаларда сайр қилиши, болажонлар уйлар атрофидаги ўйингоҳларга чиқиб тоза ҳавода ўйнаб юриши мумкин. Шу боис ҳам, аҳолимиз, онахонлар, отахонлар, уй бекаларимиз ва болажонлар тоза ва обод жойларда сайр қилишлари учун маҳаллаларга бириктирилган БСКлар томонидан кўпқаватли уйлар атрофи тозаланиб, тўпланган чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда.
Шунингдек, туманимизнинг 19-ва 20-мавзеларида жойлашган маҳаллаларда ҳам айни маҳаллаларга хизмат кўрсатувчи БСК томонидан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда, туманимиз аҳолиси ва меҳмонларидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликларини, ободонлаштириш тизими ходимларининг меҳнатларини қадрлашларини сўраб қоламиз.
🔵@Chilonzor_tumani_hokimligi

#БСКлар_фаолиятидан
Маҳаллалардаги кўпқаватли уйларга хизмат кўрсатувчи БСКлар томонидан аҳоли мурожаатларидаги муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, "Макс қур лидер" бошқарув сервис компанияси ходимлари томонидан 19-мавзе 1-сонли кўпқаватли уйнинг йўлакларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|X
Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Facebook|Instagram|X
Forwarded from Shaharses.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Go'zallik salonlarida sanitariya talablariga qay darajada rioya qilinmoqda?
Odatda yanada chiroyli ko'rinishga ega bo'lish maqsadida go'zallik salonlariga tashrif buyurasiz. Ammo sizdan oldin sartarosh stoliga o'tirgan mijoz biror yuqumli kasallikka chalinmaganiga esa biror kim kafolat bermaydi.
❓Go'zallik salonlariga tashrif buyurganingizda asbob-uskunalarni ko'z oldingizda zararsizlantirishadimi?
❓Biror marta sartaroshdan tibbiy ko'rikdan o'tganlik daftarini so'raganmisiz?
🎥"Toshkent" telekanali "Poytaxt" informatsion dasturi hamkorligida poytaxtimizning Shayxontohur va Chilonzor tumanlarida faoliyat olib borayotgan go'zallik salonlariga profilaktik nazorat tadbirlari olib borildi.
Sanepidqo'mita Toshkent shahar boshqarmasi
Axborot xizmati
Telegram | Instagram |Web sayt

Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Ташаббусли_бюджет_жараёнлари_Чилонзорда
217-сонли умумтаълим мактабида таъмирлаш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, шунингдек, маҳаллалардаги йўлларни таъмирлаш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ва жиҳозлаш йўналишларида "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси муҳим ўрин тутмоқда.
Айтиш жоизки, ўтган йили лойиҳанинг иккинчи босқичида Чилонзор туманида ғолиб деб топилган 9 та лойиҳанинг 4 таси умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича берилган таклифлар эди. Айни лойиҳаларнинг 3 таси яъни 90-, 195-, 201-сонли умумтаълим мактаблари учун турли жиҳозлар олиш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирда барча жиҳозлар олинди ва мактаблар жамоаси фойдаланмоқда.
Мактаб биносини таъмирлаш ва қўшимча хоналар қуриш бўйича таклифи ғолиб чиққан 217-сонли умумтаълим мактабида эса бугунги кунда таъмирлаш жараёнлари давом этмоқда.
Туман ҳокимлигининг тегишли масъуллари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан мактабда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўрганилиб керакли тавсиялар бериб келинмоқда.
👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
Фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди
Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Огоҳлантириш хати” юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.
Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.
Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.
Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.
Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида:
ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари;
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида:
вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт эканлиги келтириб ўтилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

#Йўл_кенгайтирилди
⚡️ Автойўлдаги тирбандликларнинг олди олинмоқда
Автойўллардаги тирбандлик бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан биридир. Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан тумандаги йўлларни тартибга келтириш, зарур жойларга йўл белгиларини ўрнатиш, тирбандликларнинг олдини олиш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда тизимли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимининг топшириғига кўра ЙҲХБ билан ҳамкорликда Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Кичик халқа йўли кўчалари чорраҳасидаги йўл ўтказгич остидаги тирбандликларнинг олдини олиш учун айни манзилдаги оқова сувлар учун ариқнинг устига қувур ўрнатилди ва йўл кенгайтирилди.